Аввалроқ Марказий банк асосий ставкани 14 фоиздан 17 фоизга кўтаргани ҳақида хабар берилган эди.
Бу, тахмин қилинганидек, аҳоли учун миллий валютада омонатлар бўйича фоиз ставкаларининг ошишига олиб келди.
Масалан, январь ойида TBC Bank’да ставка 25 фоиз бўлган бўлса, ҳозир 27 фоиз бўлди. Апельсин’да бу кўрсаткич 20 фоиздан 23 фоизгача кўтарилди.
Бошқа банкларда ҳам ставкаларнинг ўсиши кутилмоқда. Бу асосий ставканинг оширилишидан кейин табиий ҳодиса — шу йўл орқали Марказий банк иқтисодиётга аҳолидан кўпроқ пул жалб қилмоқчи.
Марказий банк раисидан оддий фуқароларга пулни тежаш бўйича маслаҳат
Аввалроқ Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов банклар томонидан таклиф этилаётган миллий валютадаги омонатлар шартларини ва фоиз ставкаларини манфаатли деб баҳолаган эди.
Унинг фикрича, мамлакатда инфляция даражаси, айирбошлаш курси динамикаси ва омонатлар бўйича фоиз ставкалари орасидаги ижобийлик ҳисобга олинадиган бўлса, маблағларни миллий валютада узоқ муддат сақлаш тўғри қарордир.
Ҳар қандай ҳолатда барча омонатчиларга маблағларнинг тўлиқ қайтарилиши давлат томонидан кафолатланади, — деган эди Мамаризо Нурмуратов.
Аввалроқ Ўзбекистонда автокредитлар қимматлашгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)