Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия президенти Владимир Путин Россия Хавфсизлик кенгаши қошидаги илмий кенгашдан тўрт нафар экспертни чиқариб юборди. Бу ҳақда Путиннинг 28 мартдаги қарорига таяниб, Meduza хабар берди.

Фото: EPA

Фото: EPA

Кенгаш таркибидан қуйидаги олимлар чиқарилган:

  • Алексей Громико — Россия Фанлар академиясининг Европа институти директори;
  • Александр Никитин — Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Москва халқаро муносабатлар давлат институти ва Евро-Атлантика хавфсизлиги маркази директори;
  • Александр Панов — Россия Фанлар академиясининг АҚШ ва Канада институти бош илмий ходими;
  • Сергей Рогов — Россия Фанлар академиясининг АҚШ ва Канада институти илмий директори.
Уларнинг кенгашдан чиқарилиши сабаблари фармонда кўрсатилмаган. Хавфсизлик кенгаши ходимларининг «Коммерсантъ»га айтишича, гап аъзолар вақти-вақти билан алмаштирилиб, илмий кенгашнинг «янгиланиши» ҳақида кетмоқда. Президент фармонида улар ким билан алмаштирилгани айтилмаган.

Март ойи бошида ушбу тўрт нафар олим ҳам АҚШ ва Европа давлатларидаги ҳамкасблари билан биргаликда «Иккинчи жаҳон урушидан кейин Европа қитъасидаги энг йирик инқироздан ўта хавотир билдирилган» баёнотни имзолаганди. Мурожаат муаллифлари низо томонларини ўт очишни тўхтатишга, гуманитар масалаларда ҳамкорликни йўлга қўйишга, ядровий риторикадан тийилишга, бир томондан АҚШ ва НАТО, иккинчи томондан Россия ва бошқалар ўртасида ҳарбий ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида келишиб олишга чақирганди.

Алексей Громико РTВИга ўзи ва бошқа экспертлар Хавфсизлик кенгаши аъзолигидан нега чиқариб юборилганини билмаслигини айтди ҳамда расмийлар уларнинг тавсияларига қулоқ солмаганини қайд этди.

«Ўша кунларда мазкур баёнот мамлакатимизнинг миллий манфаатлари нуқтаи назаридан катта маънога эга эди», — деди у.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди