• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қозоғистонда ноқулай об-ҳаво туфайли юзлаб одамлар эвакуация қилинди, ҳудудий йўллар ёпилди (видео)

    Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарувчилари ўтган сутка давомида ноқулай об-ҳаво туфайли фавқулодда вазиятга тушиб қолган 372 кишини, жумладан, 312 нафар болани эвакуация қилди. Оқмола, Қарағанда, Павлодар ва Қўстанай вилоятларидаги назорат-ўтказиш пунктларида 1,5 мингга яқин автомашиналар ҳаракати тўхтатилди, ўнлаб одамлар иссиқлик пунктларига жойлаштирилди, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот маркази.

    Фото: Қозоғистон ФВВ матбуот хизмати

    Фото: Қозоғистон ФВВ матбуот хизмати

    «Айни пайтда Ақмола, Олмаота, Ақтўбе, Шарқий Қозоғистон, Қарағанда, Қўстанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон вилоятларида 111 та йўл участкаси ёпилган, шундан 52 таси республика, 59 таси вилоят аҳамиятига эга. Йўлларнинг ёпиқ участкаларида аҳолини эвакуация қилиш учун 40 та вақтинчалик иситиш пунктлари тайёрланди. Йўл хизматлари қорни тозалаш ишларини олиб бормоқда», — дейилади вазирлик хабарида.

    Қайд этилишича, Қозоғистоннинг кўплаб вилоятларида икки кундан буён кучли шамол эсмоқда, қор ёғмоқда, баъзи жойларда қор бўрони кузатилмоқда. Шамол томларни йиртиб учириб, дарахтларни қулатмоқда, маҳаллий электр таъминотида узилишлар содир бўлмоқда. Нур-Султон, Олмаота шаҳри ва Олмаота вилоятида юз берган табиий офат натижасида 6 киши, жумладан, уч бола жабрланган. Олмаотада қулаган дарахтлар 25 та машинага зарар етказган.

    29 март куни қор ёғиши ва атрофни кўришнинг ёмонлашуви сабабли Нур-Султон аэропорти фаолияти тўхтатилди. Бугун, 30 март куни аэропорт самолётларни қабул қилиш ва жўнатишни қайта бошлади, бироқ ўнлаб рейслар кечиктирилди. Ижтимоий тармоқларда Олмаота аэропортида кучли шамол SCAT авиакомпаниясининг Boeing-737 самолётини қандай буриб юборгани акс этган видео тарқалди.

    Ноқулай об-ҳаво муносабати билан республика Фавқулодда вазиятлар вазирлигида қатор ҳудудлардаги бўлинмалари билан тезкор штаб тузилиб, ишонч телефони ташкил этилди. Мамлакат бўйлаб қутқарув ишларига Фавқулодда вазиятлар ва Ички ишлар вазирликларининг 550 нафарга яқин ходими, юзлаб техникалар жалб этилган.

    «Қазгидромет»нинг хабар беришича, 30 март куни Чимкентдан ташқари, Қозоғистоннинг барча ҳудудларида бўрон ва ёғингарчилик (қор, ёмғир) давом этади, шамол 15-20 метр / секундгача кучаяди. ФВВ фуқароларни зарур эҳтиёт чораларини кўришга — аҳоли пунктлари ўртасида ҳаракатланишни чеклашга, дарахтлар ва беқарор иншоотлардан узоқроқ туришга чақирди.

    Мавзуга доир:

    • Мадагаскарга ёпирилган бўрон қурбонлари сони 100 кишидан ошди
    • Европада «Юнис» довули 16 кишининг ҳаётига зомин бўлди (видео)

    30.03.2022, 11:28   Изоҳ (0)   38710
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Оқ уй Путин ва Байден қачон учрашиши мумкинлигини маълум қилди

    30.03.2022, 10:46

    Украинанинг ҳудудий яхлитлиги борасида ҳеч қандай муроса бўлмайди — Зеленский

    30.03.2022, 09:58

    Байден АҚШнинг Украинага мудофаа учун кўмак беришда давом этиши ҳақида гапирди

    30.03.2022, 09:23

    Борис Жонсон Украинани келгусида ҳам қўллаб-қувватлаш борасида музокаралар олиб борди

    30.03.2022, 08:37

    Нидерландия ва Бельгия жосусликда гумон қилинган 38 нафар россиялик дипломатларнинг мамлакатлар ҳудудидан чиқариб юборилаётганини хабар қилди

    30.03.2022, 07:00

    Россия Google Play’нинг NashStore номли аналогини ишга туширади

    29.03.2022, 22:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Австралия Украинага 49 та Аbrams танкларини етказиб берди

    Дунё | 19 июл, 15:05

    Левандовски Польша терма жамоасига қайтади

    Спорт | 19 июл, 15:00

    “Уйда ёлғиз” фильмида кўпчилик пайқамаган мантиқсиз хатоликлар (фото)

    Кино | 19 июл, 14:35

    Давлат гранти қайси таълим йўналишларига кўп ажратилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 19 июл, 14:03

    Ёзги трансфер ойнасида энг кўп харажат қилган клублар: “Челси” етакчи, “Ливерпуль” ва “Реал” ҳам ундан қолишмаяпти

    Спорт | 19 июл, 13:30

    Британия Европа Иттифоқининг Россия нефтига “юқори нарх чегараси”ни пасайтириш бўйича қарорига қўшилди

    Дунё | 19 июл, 13:15

    Ўзбекистонга телефон импорти сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 19 июл, 12:50

    Кайфиятингизни кўтариб, ҳаётга қизиқиш уйғотадиган 7 та фильм

    Кино | 19 июл, 12:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.