Ўзбекистон ва Туркия ўзаро савдо айланмасини яқин келажакда 5 млрд долларга, кейинчалик эса 10 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ўзбекистонга ташрифи чоғида маълум қилди.
Ўзбекистон кўплаб мамлакатлар билан савдо шерикчилигини олиб боради, аммо Туркия билан алоқалар бошқача.
2021 йилда Туркия билан савдо айланмаси 3,4 млрд долларни ташкил қилди. Бу Россия, Хитой ва Қозоғистондан кейин тўртинчи кўрсаткичдир.
Ваҳоланки, Ўзбекистон мазкур мамлакатларга маҳсулот сотишдан кўра, улардан кўпроқ сотиб олади. Экспорт ва импорт ўртасидаги фарқ 100 фоиз ёки ундан кўпроққа етади:
Ўзбекистон сўнгги 5 йил ичида сотишдан кўра кўпроқ харид қилмоқда. Бу мамлакат жадал ривожланишини билдиради.
Шу сабабли, масалан, асосий савдо шериклар рўйхатида Туркиядан кейинги ўринда турадиган Жанубий Корея билан кечадиган савдо алоқалари деярли тўлиқ импортдан иборат:
Бироқ Туркия билан ҳаммаси бошқача, чунки бу давлат билан деярли мукаммал мувозанат юзага келган. Масалан, 2021 йилда экспорт ҳажми ҳам, импорт ҳажми ҳам 1,7 млрд долларни ташкил қилган:
Ўзбекистонда бундай нисбат фақат Туркия билан. Қолганлари билан ёки импортга (масалан, Россия) ёки экспортга (масалан, Афғонистон) кучли нотенглик мавжуд.
Аввалроқ туркиялик тадбиркорлар Ўзбекистонда корхона очишда етакчилик қилишда давом этаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)