• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    «Яхши одамлар ва ёмон бюрократия» — Ўзбекистонга келган россияликлар таассуроти

    Февраль ойи охиридан бери Украина билан уруш бошлаган Россиядан аҳолининг оммавий равишда чиқиб кетиши ҳолатлари кузатилди — Кремль сиёсатига қарши ва репрессия кучайишидан чўчиган юз минглаб одамлар мамлакатни тарк этди, деб ёзади «Медиазона».

    Россияликларнинг кўпчилиги Марказий Осиё давлатларини танлади. Норасмий маълумотларга кўра, Тошкентга беш минг нафар одам кириб келган — асосан ижодкор шахслар ва IТ саноати вакиллари.

    Тошкентга янги кўчиб келганларнинг баъзилари, айнан нима учун пойтахтни танлагани ҳақида айтиб берди.

    Фото: Анатолий Жданов / Коммерсант

    Фото: Анатолий Жданов / Коммерсант

    «Кўпчилик бизни тушунади»

    Новосибирсклик замонавий санъат лойиҳалари кураторлари 28 ёшли Элина ва 33 ёшли Павел Россиядан кетиш ҳақида уруш бошланмасдан олдин ўйлаганини айтади.

    Урушга қарши митинглар тарқатиб юборилгач, улар учун ҳатто шахсий ҳаёт ҳам таҳдид остида қолганлиги аён бўлди. Шу сабабли 3 март куни Павел ва Элина чипта сотиб олиб, эртаси куни таътилга ариза ёзишди ва 6 март куни тунда мамлакатни тарк этишди. 

    Павелнинг айнан Тошкентни танлашига замонавий маҳаллий санъат фестивали элчиси сифатида ташриф буюргани сабаб бўлган. Ўша вақтнинг ўзидаёқ эр-хотинда «маданий алоқалар» пайдо бўлди, улар бу ерга бежизга келмас эдилар. Элинанинг эътироф этишича, Новосибирскдан тўғридан-тўғри рейснинг мавжудлиги қайта оворагарчиликни ва Москвадаги қайта текширувлардан озод қилади.

    Эмигрантларнинг айтишича, сўнгги йилларда Ўзбекистонда кўплаб эркинликлар пайдо бўлган: мамлакатда кўп давлатлар билан визасиз режим жорий қилинган, ҳукумат вакиллари IТ мутахассисларни фаол таклиф қилишмоқда, валюта операциялари ҳам легаллаштирилган.

    Элинанинг сўзларига кўра, маҳаллий меҳмондўстлик ҳақида унинг тасаввурлари ўзини тўлиқ оқлаган.

    Одамларнинг самимийлиги бизда катта таассурот қолдирди. Биз бундай очиқлик, меҳрибонлик, бағрикенгликни кутмаган эдик, мулоқот қилишда ҳам ҳеч қандай муаммолар учрамади. Кўпчилик бизни тушунган ҳолда муносабат билдиришяпти. У ҳам бўлса ўз ҳамкасбларимиз эмас, балки бозордаги сотувчилар, ижарачилар, таксичилар ва оддий ўткинчи одамлар, — деб таъкидлайди россиялик эр-хотин.

    Новосибирскликлар Тошкент ҳаётида баъзи салбий жиҳатларга ҳам гувоҳ бўлишди, масалан, улар ҳаттоки Россия бюрократиясидан ҳам баттарроғига учрашганини айтиб ўтишди. 

    Вақтинча рўйхатдан ўтиш, ЖШШИР олиш, телефон ва SIM карталарни рўйхатдан ўтказиш, карта ва валюта айирбошлаш ишлари кўп вақт ва сабрни талаб этади. Айниқса, бу давлат хизматларига тегишли. Провайдерлар билан баъзида муаммолар чиқиб туради. Кўп ҳолларда уй интернетидаги узилишлар ва жамоат жойларида интернатга уланиб бўлмасликка гувоҳ бўламиз. Бошқа томондан олиб қараганда, Германиядагидан кўра бу ердаги интернет яхшироқ ишлайди, — дейди Элина.

    Гарчи ўз маданий муҳитидан узоқда яшаш осон бўлмаса-да, новосибирскликлар уйга қайтиш ҳақида ҳали ўйлаб кўришмаган.

    «Ўзбекистонга ҳатто бирор марта ҳам келмаганлар учун ҳам яшаш учун ҳамма нарса тайёр»

    Бармен сифатида ишлаб келган, петербурглик 18 ёшли Кирилл ўз акаси Артемий билан Россиядан чиқиб кетди.

    Ака-укалар Ўзбекистонга келиш нархлари бошқа мамлакатларга қараганда арзон эканлиги ва уларнинг онаси асли навоийлик бўлгани учун бу ерни танлашди. Аввалига улар Ереванга кетишни ўйлашди, аммо Москва—Ереван чиптаси 200 минг рубль (22-23 млн сўм), Тошкентга эса Екатеринбург орқали училса ҳам 50 минг рубль (6 млн сўм) кетишини билишди. 

    Улар Ўзбекистонга биринчи марта келишди, аммо мамлакат ҳақида кўп бора онасидан эшитишган эди. Тошкент уларни илиқ кутиб олди.

    Бу ерда ҳамма яхши муносабатда бўлишяпти, одамлар самимий ва хушчақчақ, Россиянинг катта шаҳарларидан деярли фарқ қилмайди. Ўзбекистонга ҳатто бирор марта ҳам келмаганлар учун ҳам яшаш учун ҳамма нарса тайёр, — дейди Кирилл.

    Кириллнинг айтишича, Россияда яқинлари ва қариндошлари қолган бўлса ҳам у ерга қайтиб кетиши ҳали номаълум.

    «Бу ерда ҳамма ёрдам қўлини чўзишга тайёр»

    27 ёшли мусиқачи ва фотосуратчи Иван Россиядан 5 март куни кўчиб кетди. У Шереметьеводан Самарқандга, сўнг Тошкентга келди.

    Иваннинг айтишича, бу ерда ҳамма ёрдам қўлини чўзишга тайёр. Шаҳарда махсус тадбирлар тез-тез ўтказиб турилади, келганлар ўзаро танишишади, пойтахт ҳаётига кўникиш ҳақидаги ўз таассуротлари билан ўртоқлашишади.

    Мусиқачи яқин кунларда Россияга қайтиб кетишни режалаштирмаяпти ва бунинг қачонлигини ҳам олдиндан айта олмайди.

    «Тошкент — нон шаҳри 2.0»

    «Медиазона»нинг эслатишича, Ўзбекистон Россиядан миграция марказига биринчи марта айланаётгани йўқ. Ўтган асрнинг 20 йилларида ва Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон бир миллионга яқин одамларни, жумладан, 200 минг нафар болани қабул қилган. Ўша йилларда «Тошкент — ​​нон шаҳри» ибораси пайдо бўлган. «Медиазона» россияликларнинг ҳозирги оқимини «Тошкент — ​​нон шаҳри 2.0» деб атаган.

    Аввалроқ Ўзбекистонга кўчиб келган беларусликлар ва уларнинг таассуротлари ҳақида хабар берилган эди.

    29.03.2022, 15:11   Изоҳ (0)   37555
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дунёдаги энг йирик оқ олмос сотувга қўйилади. Унинг баҳоси 20 ва 30 млн доллар оралиғида

    28.03.2022, 22:11

    Европа Россия газини суюлтирилган табиий газга алмаштирмоқчи. Бу ўзи нима ва қандай амалга ошиш мумкин?

    28.03.2022, 20:33

    «Ҳеч кимнинг нияти йўқ» — Европа Россия газини рублда тўлаш қарорига жавоб берди

    28.03.2022, 13:45

    Уруш ҳали таъсир қилмади — Ўзбекистон февраль ойида нималар сотиб олди ва сотди?

    24.03.2022, 16:13

    «Яхши таъмирланган икки хонали уйни 900 долларга ижарага олдик» — Ўзбекистонга келган Беларусь фуқаросининг таассуротлари

    22.03.2022, 17:44

    Ўзбекистон олтин сотувини кескин оширди  

    21.03.2022, 13:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55

    Бухорода ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган шахсга жиноят иши очилди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:45

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    Россия қўшнисига ҳамла қилган кун: Европанинг XXI асрдаги илк урушига 17 йил тўлди

    Дунё | 8 август, 21:35

    Хоразмда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:20

    Дональд Трамп ва Биньямин Нетаньяху Ғазодаги гуманитар вазият юзасидан тортишиб қолган

    Дунё | 8 август, 21:02

    АҚШ суд тизими маълумотлар базаси хакерлар хужумига учради 

    Дунё | 8 август, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.