29 март куни соат 02:00 ларда Самарқанд давлат университетига қарашли талабалар ётоқхонасида талаба қиз ўзини юқори қаватдан ташлади, деб хабар беради «Zamon.uz» нашри.
Маълум бўлишича, талаба қиз университетнинг кечки таълим шаклида, 2-курсда ўқиган. Университетнинг ёшлар масалалари бўйича биринчи проректори Шаҳзода Негматованинг сўзларига кўра, талабанинг ўқишдаги ўқитувчи ёки курсдошлари билан низоли ҳолатлари, бирор муаммоси бўлмаган.
Таъкидланишича, талаба қиз ётоқхонанинг 6-қаватида яшаган, бироқ у ўзини 9-қаватдан ташлаган.
Марҳуманинг хонадошларининг сўзларига кўра, охирги вақтларда унинг кайфияти бўлмаган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг декабрида Қашқадарёда техникум талабаси ётоқхонанинг 5-қаватидан тушиб кетиб, вафот этганди. Кейинроқ «Дарё» мухбири воқеа тафсилотларини ўрганиш мақсадида техникум ётоқхонаси ва ўқув биносида бўлиб, марҳумани таниган-билганларни суҳбатга тортган эди.
Изоҳ (0)