Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон биринчи хонимлар билан бирга 30 март куни Хоразмга келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, Урганч халқаро аэропортида Туркия президенти тантанали кутиб олинган. Миллий қўшиқ ва рақслар ижро этилган.
Давлат раҳбарлари 30 март куни биргаликда Хивадаги қадимий обидаларни зиёрат қилади. Маълумот учун, Хива шаҳри Турк дунёсининг маданий пойтахти деб эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 29—30 март кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиши хабар қилинганди. 29 март куни Кўксарой қароргоҳида Эрдўғонни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)