«Реал» ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл тез орада фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди.
Cope’нинг хабарига кўра, 32 ёшли футболчи Уэльс терма жамоаси мундиалга чиқмаса, бутсасини михга илишга тайёрлигини билдирган.
ЖЧ—2022 саралаши плей-офф ярим финалида Уэльс Австрияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда Бэйл дубль қайд этди. Июнь ойида бўлиб ўтадиган Шотландия—Украина учрашуви ғолиби финалда уэлсликларга рақиб бўлади. Агар жамоаси ғалаба қозона олмаса, Гарет фаолиятини якунлашини таъкидлаган.
Аввалроқ Бэйл ўйнаш имконияти берилса, жаримадан ҳам гол ура олишини айтганди.
Гарет Бэйл «Реал» сафида 2021/22 йилги мавсум барча мусобақаларда 5 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйган.
Изоҳ (0)