Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

23 март куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди, деб хабар беради пойтахт ИИББ ахборот хизмати.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Тарас Шевченко—Фидокор кўчалари кесишмасида 25 ёшли ҳайдовчи С.З. Spark автомашинасини бошқариб кетаётиб, дастлабки маълумотларга кўра, светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган ва светофорнинг яшил чироғида ҳаракатланиб келаётган 24 ёшли Г.М. бошқарувидаги Malibu билан тўқнашув содир этиб, йўл четидаги дарахтга урилган.

Malibu автомобили эса қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, ўз йўналишда ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи 29 ёшли Р.Д. бошқарувидаги Cobalt билан тўқнашган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Тўқнашув оқибатида Spark автомашинасининг ҳайдовчиси С.З. ҳамда биринчи йўловчиси У.Ю. турли хил тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Spark автомашинасининг иккинчи йўловчиси эса кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамай касалхонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда Nexia пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган икки қизни уриб юборгани, Фарғонада автобусни қувиб ўтишга уринган Nexia Isuzu билан тўқнашиши оқибатида енгил машина ҳайдовчиси вафот этгани, Қашқадарёда Lacetti ва Nexia иштирокидаги ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Қозоғистон пойтахтида намойишлар бўлиб ўтмоқда (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими радар ўрнатилган машинасида таксичилик қилгани айтилмоқда (видео)
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж