Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумнинг ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар беришича, форум доирасида давлат раҳбари қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Маълумот учун, тадбирда EТТБ президенти Одил-Рено Бассо, Осиё тараққиёт банки президенти Масацугу Асакава, Саудия Арабистони подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ, Жаҳон савдо ташкилоти вице-президенти Сянчен Чжан, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки вице-президенти Константин Лимитовский, Халқаро молия корпорацияси вице-президенти Стефани фон Фридербург ҳам қатнашади.
Мазкур сессияда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг коммуникация масалалари бўйича директори Жонатан Чарльз модераторлик қилади.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилояти Ангор туманида қуввати 1560 мегаваттли янги иссиқлик электр станцияси қурилишини бошлаш маросимида иштирок этади.
Изоҳ (0)