Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида фермер хўжалигининг ер майдонини сотиб юборган шахс аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Маълум қилинишича департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширув давомида фуқаро А.Й. фермер хўжалиги номига узоқ муддатга ижара шартномаси асосида ажратилган 4,9 гектар ер майдонини 9 нафар фуқарога уй-жой қуриш учун жами 49,8 минг долларга сотиб, ушбу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Наманганда ўзгага тегишли боғдан 4 сотих ерни ажратиб бериш учун танишидан 6 минг доллар олган шахс ушлангани, Тошкент вилоятида президентнинг махсус фармони билан ажратилган ерни 800 минг долларга сотишга уринган шахслар қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир:
- Тошкент вилоятида ижарадаги 30 сотих ерни қарийб 340 млн сўмга сотган шахслар ушланди
- Самарқандда ўрмон хўжалигига тегишли 4 гектар ерни 30 минг долларга сотишга уринган адвокат ушланди
- Тошкент вилоятида 13,7 гектар ерни 3,4 млн долларга сотмоқчи бўлган инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси ходими ушланди
Изоҳ (0)