Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ушбу рецепт бўйича тайёрланган рогаликлар сотиб олингандагига қараганда анча мазали.

Фото: Lifehacker

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • ун — 250 грамм;
  • шакар — 70 грамм;
  • қабартма — 1 чой қошиқ;
  • сариёғ — 100 грамм;
  • сметана — 100 грамм;
  • тухум сариғи — 2 дона;
  • ваниль — 1 чой қошиқ;
  • мураббо — 150 грамм;
  • шакар упаси, туз.
Тайёрланиш жараёни:
  1. Ун элакдан ўтказилади, шакар, туз ва қабартма қўшилади.
  2. Сариёғ қирғичдан ўтказилиб, унли аралашма билан уваланади.
  3. Тухум сариғи, ваниль ва сметана кўпиртирилади.
  4. Икки аралашма бир-бирига қўшилиб, силлиқ хамир қорилади.
  5. Тиндириш учун 30-40 дақиқага қолдирилади.
  6. Хамир 3-4 миллиметр қалинликда доира шаклида ёйилади. Пичоқ ёрдамида аввал чоракка, кейин ҳар бир бўлак 5-6 учбурчакка бўлинади.
  7. Учбурчак хамирнинг бир четига бир чой қошиқ мураббо солинади ва хамирнинг катта томонидан учига қараб рулет шаклида айлантирилади.
  8. Печ 180 даражада қиздирилади.
  9. Рогаликлар пишириқ варағига қўйилади ва 25-30 дақиқага давомида пиширилади.
  10. Дастурхонга тортишдан аввал ширинлик устига шакар упаси сепилади.
Ёқимли иштаҳа!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Дунё
Саакашвилининг организмида маргимуш топилди — адвокат
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди (фото)