Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«ПСЖ» «Боруссия Д» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоландни сотиб олмоқчи.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Француз клуби 21 ёшли ҳужумчини фаолиятини «Реал»да давом эттириши мумкин бўлган Килиан Мбаппега ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Cadena SER нашрининг Ҳоланднинг атрофидагиларга таяниб хабар беришича, «ПСЖ» норвегиялик футболчига Мбаппе олган маошни таклиф қилади. Парижликлар Ҳоландни янги лойиҳанинг асосий юлдузи сифатида кўрмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, Мбаппе «ПСЖ»да ойига 2,22 млн евро олади.

Шу тариқа «ПСЖ» Эрлинг учун «Реал», «Манчестер Сити» ва «Барселона» билан рақобатлашади.

21 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда Дортмундликлар сафида (барча мусобақаларда) 23 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади
Маҳаллий
Ўзбекистонда ногиронлиги бор инсонлар учун шароит қандай? — «Дарё»да кичик сўровнома
Спорт
Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси футболчиларига Cobalt автомобиллари топширилди