Тошкент вақти билан 21:20 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Қайд этилишича, зилзила Ўзбекистон ҳудудида сезилган: Бўстонлиқ туманида 2 балл, 87 км.
Зилзила координаталари: 41,87 градус шимолий кенглик; 70,9 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,6. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 155 км шимоли-шарқда.
Изоҳ (0)