Хоразм вилояти Шовот туманида кам таъминланган оилаларга бериладиган уйлардан бирини олиб беришни ваъда қилган марказ ходими ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Шовот тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ёрдамчи инспектори Р. фуқаро Н.га кам таъминланган оилаларга бериладиган уйлардан бирини олиб беришни ваъда қилгани аниқланган. У хизмати эвазига 7 минг 600 доллар талаб қилиб, шундан 2 минг 500 долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир:
- Андижон ва Хоразм вилоятларида фуқароларга ер олиб бериш учун жами 17,2 минг доллар олган шахслар ушланди
- Сурхондарёда отасига тегишли ерни 32,5 млн сўмга сотиб юборишга уринган божхона инспектори қўлга олинди
- Тошкентда 2,5 сотихли уй-жойни офис учун олиб беришни ваъда қилиб, тадбиркорнинг 15 минг долларини қўлга киритган шахс аниқланди
Изоҳ (0)