Йўл таъмирлаш ишлари сабабли Алишер Навоий шоҳкўчаси ва Абай кўчаси қисман ёпилади, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 21 март куни соат 21:00 дан 24 март соат 06:00 гача:
- Алишер Навоий шоҳкўчаси Вебстер университети яқинидаги светофордан 31-уйгача бўлган оралиқда;
- Абай кўчаси «Алишер Навоий» метро бекатидан Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасигача транспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Тошкент шаҳридаги кўчаларни тартибга келтириш режасига мувофиқ, 14 февраль куни Алишер Навоий кўчасида таъмирлаш ишлари бошланганди. Шоҳкўча тирбандликларни камайтириш, ҳайдовчилар ҳамда пиёдаларга қулайлик яратиш мақсадида реконструкция қилинади. Бунда Навоий—Лабзак кўчасидан Навоий—Беруний кўчаларигача бўлган оралиқ буткул таъмирланиши режалаштирилган. Лойиҳа устида ишлаш учун россиялик таниқли урбанист ва транспорт мутахассиси Аркадий Гершман таклиф қилинган.
Йўл таъмирлаш ишлари доирасида 19 март соат 21:00 дан 20 март соат 06:00 гача Навоий шоҳкўчаси Абай кўчаси чорраҳасидан Шароф Рашидов шоҳкўчаси чорраҳасигача ёпилганди.
Изоҳ (0)