Сурия президенти Башар Асад БААда Абу-Даби шаҳзодаси шайх Муҳаммад бин Зайд ал-Наҳаён ҳамда БАА бош вазири шайх Муҳаммад бин Рошид ал-Мактум билан учрашди, деб хабар беради САНА агентлиги.
Маълум қилинишича, Сурия президенти Башар Асад Форс кўрфази минтақасига охирги марта 2011 йилда ташриф буюрган.
Томонлар икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш йўллари, шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилган. Шайх ал-Наҳаён Сурияни араб мамлакатлари хавфсизлигининг асосий таянчи деб атаган. У БААнинг Сурия ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш борасидаги позицияси ўзгаришсиз қолишини таъкидлаган.
Араб давлатлари лигасига 18 та давлат, жумладан, Саудия Арабистони, БАА, Қатар ва Кувайт киради.
Изоҳ (0)