Аввалроқ Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 11 500 сўмдан ошгани ҳақида хабар берилган эди.
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратовнинг сўзларига кўра, бугунги кунда валюта курслари бозор тамойиллари, яъни талаб ва таклиф асосида шаклланади.
Марказий банк бошқариладиган валюта курсидан эркин сузувчи валюта курсига узоқ ва қийин ўтишни бошдан кечирди ва валюта курсини эмас, балки инфляцияни асосий мақсади деб билади.
Бизда сўмнинг алмашув курси бўйича мақсадли кўрсаткич йўқ. Шу боис Марказий банк нейтраллик тамойили асосида валюта интервенсиялари сиёсатини давом эттиради, — деди Мамаризо Нурмуратов.
Айрим ҳолларда Марказий банк ташқи хатарларнинг салбий таъсирини минималлаштириш учун интервенсиялар ҳажмини ошириши мумкин.
Марказий банкнинг ушбу чоралари макроиқтисодий ва молиявий барқарорликни таъминлашга ва шу орқали узоқ муддатли инклюзив иқтисодий ўсишга эришишга хизмат қилади.
Аввалроқ Мамаризо Нурмуратов Ўзбекистонда доллар курси кескин ошиб кетганига изоҳ берган эди.
Изоҳ (0)