• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароитида мевали дарахтларни ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар эълон қилинди

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Дарё»га эрта баҳорда кузатиладиган совуқ ҳаво ҳароратининг қишлоқ хўжалиги экинларига таъсири тўғрисида маълумот берди.

    «Гидрометеорология» хизмати маркази маълумотларига кўра, сўнгги кунларда кузатилаётган давомли ёғингарчиликлар билан бирга жорий йилнинг 17—20 март кунлари республиканинг барча минтақалари, жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг шимолий ва чўл ҳудудларига совуқ ҳаво ҳарорати (-2—6 даражадан -7—10 даражагача) бўлиши прогноз қилинмоқда.

    Ушбу ҳолатда қишлоқ хўжалиги экинларига таъсири ва уларга қўлланиладиган илмий асосланган агротехник тадбирлар қуйидагилардан иборат. Мевали боғлар ва узумзорлар бўйича эрта гуллайдиган мевали – бодом, ўрик дарахтларига зарар етказади, баъзан, шафтоли, олхўри, олча, гилос, ёнғоқни ва кеч гуллайдиган дарахтлардан нок ва олмада ҳам кузатиш мумкин.

    Лекин бугунги кунда республиканинг шимолий ҳудудларида мевали боғлар марказий ҳудудларга нисбатан 15—20 кун кеч уйғонади, яъни дарахтларда куртак, ғунча, гул ва тугунчалар кеч шаклланади. Бу ўз навбатида шимолий ҳудудлардаги мевали боғларга ҳеч қандай салбий тасири бўлмайди. Маълумот учун: олча, шафтоли ва ўрик гуллари совуққа бирмунча чидамли бўлади. Мева дарахтларининг гулларини 2—3 Ц ҳароратда 5 соат давомида совуққа қолдирилганда уларнинг нобуд бўлиши қуйидагича бўлган:

    • хитой хурмоси (унаби), хурмо, ёнғоқ ва дўлана – 100 фоиз;
    • ўрик, тоғолча ва беҳи – 94—96 фоиз;
    • олча ва олма 89-90 фоиз;
    • олхўри – 77 фоиз;
    • шафтоли -70 фоиз;
    • нок – 65 фоиз.
    • нок, олхўри, олма ва ёнғоқ гуллари қисқа муддатли – 2,2-2,8 фоиз;
    • нос, ўрик – 4 Ц,
    • шафтоли, бодом – 4,5 Ц ҳароратга бардош беради.
    Мевали дарахтлар гулларининг айрим қисмлари паст ҳароратга чидамлилиги турлича бўлади. Гулнинг геницейи (уруғчи ва оғизчали тугунчаси) совуққа жуда таъсирчан бўлади. Баъзан тугунчалар ҳарорат -1 Ц дан пасайганда ҳам зарарланади.

    Тоғолча, нок, олма ва олхўрининг тугунчаси паст ҳароратларга бирмунча чидамли бўлади. Чангчи тугунчаларга нисбатан анча паст ҳароратга ҳам чидайди. Масалан, гул чанги, ҳатто -20 Ц ҳароратда ҳам унувчанлигини сақлайди.

    Об-ҳаводаги ушбу ўзгаришларнинг мевали боғ ва узумзорлар салбий таъсирини олдини олиш ва гуллаган дарахтларни ҳимоялаш мақсадида бир қатор тадбирларни зудлик билан амалга ошириш лозим. Мевали боғ-токзорларнинг қатор ораларидан суғориш ариқлари олиниб, иложи борича кам миқдорда сув оқизилади, қатор ораларига гўнг аралаш хашак, похол, шох-шаббалар уюмларини тўплаб, улар тутатилади. Бунинг учун боғ ва токзорларга бир текисда эни 1,25-1,5 м баландлиги 0,5-0,75 м дан тўп-тўп қилиб уюм қўйилади. Дарахтларнинг ёши ва қалин сийраклигига қараб ҳар бир гектарда 100-200 та уюм ҳосил қилиш керак. Тутун боғ ичига яхши ёйилиши учун уюмлар боғнинг шамол эсадиган томонига қўйилади ҳаво ҳарорати кузатиб борилади.

    Ҳаво очиқ бўлиб, ҳарорат +1 Ц га тушиши билан уюмлар тутатилади. Бунда уюмларнинг алангаланмай, тутаб ёнишига алоҳида аҳамият бериш лозим. Совуқ такрорланишини ҳисобга олиб, уюмлар оралатиб тутатилади. Агар совуқ бўлмаса уюмлар ўғит сифатида фойдаланилади. Боғ ва узумзорларда замбуруғ ва бактерия микрорганизмлари қўзғатадиган касалликларни олдини олиш учун профилактик тарзда биологик ва кимёвий препаратлар билан ишлов бериш ҳамда белгиланган агротехник тадбирларни сифатли ўтказиш тавсия этилади.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда март ойи бошларидан буён ёмғирли об-ҳаво давом этмоқда. «Ўзгидромет» хабарига кўра, 17—20 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрондан илиқ ва нам ҳаво, сўнгра Волгабўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Кучли ёмғирлар сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел келиш хавфи эълон қилинган.

    Мавзуга доир: 

    • Ўзбекистонда 2022 йилда буғдой ва шакар маҳсулотларида барқарорлик таъминланади — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
    • Ўзбекистонда кузатилаётган тинимсиз ёғингарчилик қишлоқ хўжалиги экинларига қандай таъсир қилади?

    17.03.2022, 14:11   Изоҳ (0)   28584
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Россияга қарши жорий этилган санкциялар Ўзбекистонга ҳам тўғридан-тўғри таъсир қилмоқда» — Абдулазиз Комилов

    17.03.2022, 13:59

    Ўзбекистонда нотариуслар томонидан ундириладиган тўловларнинг миқдори ўзгартирилди

    17.03.2022, 13:34

    Тошкент метрополитени сув ўтган станциялар кунлар исигандан кейин таъмирланишини маълум қилди

    17.03.2022, 13:19

    Бухорода хотинини қасддан ўлдирган эр 13 йилга қамалди

    17.03.2022, 12:42

    Ўзбекистонда йилнинг дастлабки икки ойида тез ёрдамга мингга яқин ёлғон чақириқ келиб тушган

    17.03.2022, 12:22

    Ўзбекистонда асосий ставка 2018 йилдан бери биринчи марта кўтарилди

    17.03.2022, 12:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.