• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12892.91
    • RUB160.34
    • EUR14512.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қиз бола фақат уй-жой, эр, бола-чақа ҳақида ният қилиши керак, деб орзуларимни бошқаришмаган» — Wellington Management халқаро компанияси мутахассиси Дилшода Эргашеванинг муваффақият ҳикояси

    Ота-онанинг вазифаси фақат фарзанд дунёга келтириб, оқ ювиб-тараш ва қорин ғамини бартараф этишгина эмас, балки унинг келажаги учун ёшлигиданоқ қайғуриш, қизиқишларига вақтида эътибор бериб, тўғри йўналтириш ҳамдир.

    Куни кеча Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси, Ўзбекистон Миллий кино комиссияси ҳамда «Менинг юртим» телеканали ҳамкорлигида «Ўзбекистонлик» деб номланган ҳужжатли фильм намойиш этилди.

    Унда ҳаёт йўлини сўзлаб берган ҳар бир мутахассис қийинчиликларни енгган кечасининг, мақсадига эришган бугунининг ва албатта, келажак авлодга арзигулик намуна сифатида эртасининг ҳам қаҳрамонидир.

    Уларнинг олдига қўйган буюк мақсади унга етиш учун атрофдагиларнинг гап сўзлари-ю, ота-онасининг барчасига қарши «қалқон» бўлиб турганининг натижаси ўлароқ, бугун улар жаҳон бозорида энг талабгир кадрга айланган.

    «Дарё» шу фильм қаҳрамонларидан бири, АҚШдаги йирик компаниялардан бўлган – Wellington Management активларни бошқариш компаниясида фаолият юритаётган Дилшода Эргашеванинг бугунгача босиб ўтган йўлини оққа кўчирди.

    Фото: Видеодан кадр

    Фото: Видеодан кадр

    Атрофдагиларнинг кераксиз «маслаҳат»ларига қулоқ солмаганим учун ҳам шу жойгача етиб келдим

    Агар мен ҳам ёшлигимда одамлар менга айтган гапларга ишонганимда «Дилшода, сен барибир қилолмайсан, сен қиз боласан. Оилага қарашни, овқат пиширишни, кир ювишни ўргангин. Бошқа нарсалар сенга нега керак?!», деган сўзларга қулоқ солганимда, ҳозир шу ерда ўтириб, муваффақиятларим ҳақида сўзлай олмасдим.

    Оилада икки фарзандмиз — икки қиз. Ота-онамиз бизни жуда яхши кўрган. Меҳр-муҳаббатда ўсганмиз. Ўқишга, ривожланишимизга жуда кўп имкониятлар беришган. Уйга қўшимча дарслар ўргатиш учун устозлар келарди. Мактабдаги турли – сузиш, теннис ёки рақсга тушиш тўгаракларига борардим.

    Кичкиналигимдан кўп – француз, инглиз, рус тилларини ўрганганим учун, насиб қилса, қачондир дунёдаги энг зўр университетларга ўқигани бораман, деб орзу қилардим.

    Қийинлигини билиб турсам ҳам Гарвард университетига кириш орзуси пайдо бўлган

    «Дунёнинг топ университетлари» деган китоб бўларди. Дунёда Оксфорд, Кембриж, Гарвард, Стэнфорд ва Принстон каби университетлар борлигини ўша китобдан билиб олганман. Ота-онам ҳар хил йўналишларда ўзимизни синаш учун имконият беришган ва ўша китобдан ёққанини ўзинг танла, дейишган.

    Пианино чалиш менга ёқмасди. Шунинг учун менга «прессинг қилиб ўтирасан, пианино чаласан!» деб айтишмаган. Лекин бир нарса қилиш керак эди. Ўзинг ёқтирган ишинг бўлиши ва ўша билан банд бўлишинг керак, деб ёшлигимиздан маслаҳат беришарди.

    British Council ва  ACCELS’да юқоридаги китобни кўрганимда менга энг ёққан жой Гарвард бўлганди. У ерга кириш жуда қийинлигини ҳам билардим. Шунга қарамай, ичимда ўша университетга кириш орзуси пайдо бўлган. Бу ҳақда ҳеч кимга гапирмаганман.

    Фото: Видеодан кадр

    Фото: Видеодан кадр

    Қиз бола фақат уй-жой, эр, бола-чақани ният қилиши керак, деб орзуларимни бошқаришмаган

    Устимда жуда кўп ишлардим. Кутубхонадан келганимдан кейин барча университетларни қараб, орзу қилиб, китоблардан кўриб, ота-онамга айтганман: «Америкага бориб, Гарвард университетига киргим келяпти», деганман. Ўшанда роса қўрққандим, устимдан кулишмасмикин деб.

    Лекин улар майли болам, агар шундай орзунг, интилишинг бўлса, ўз устингда ишлагин. Бизда қанча куч бўлса, шунча ёрдам берамиз. Лекин ҳаммаси ўзингнинг қўлингда. Агар хоҳлайман, қила оламан десанг, албатта, қила оласан, дейишганди.

    Ҳеч қачон бу нарсани эмас, мана буни орзу қиласан, қиз болага бу нарса тўғри келмайди, қиз бола фақат уй-жой, эр, бола-чақа деб орзу қилиши керак, деб айтишмаган.

    Гарвардга кираман, деб олдимга мақсад қўйганимдан кейин, энг аввало, мактабда аъло баҳоларга ўқишим керак. Иккинчидан, инглиз тилини яхши билишим керак. Булар зарур нарсалар. Ундан ташқари, одам ҳар томонлама ривожланган бўлиши, спорт билан шуғулланиши, санъатга, мусиқага қатнаши керак. Агар қандайдир хоббиси бўлса, уни ҳам яхши бажариши керак.

    Фото: Видеодан кадр

    Фото: Видеодан кадр

    Синфдошларим «Диля доимгидек банд, қаергадир шошяпти» деб устимдан куларди

    Эрталаб соат 7 дан туриб, мактабга, мактабдан кейин қўшимча дарсларга, ундан сўнг спорт тўгарагига бориб, кечки соат саккиз-тўққизларда уйга қайтардим. Ёдимда: онамга «Ўртоқларим мактабдан кейин учрашишади, киноларга боришади. Менинг ёшлигим «тинейжерский» (ўсмирларга хос) бўлмаяпти. Фақат ўқийман ёки спортда, дебатлардаман» деб шикоят қилганман.

    Шунда онам отам билан агар бир нарсани хоҳлаб, унга эришаман десанг, ҳозир қилаётган ишингни давом эттиргин. Катта бўлганингда ўша мактабдан кейин кўчага чиққан, кўнгилочар жойларда бўлган одамлар қаерда бўлади-ю, сен қаерда бўлишингни кўрасан, деб айтганлар.

    Ўшанда роса хафа бўлганман, нега ўзимнинг ҳаётимда ўзимга вақт етмайди, деб. Синфдошларим ҳам доим устимдан куларди: Диля ҳар доимгидек қаергадир шошяпти, нимадир қилиши керак, жуда банд деб.

    Фото: Видеодан кадр

    Фото: Видеодан кадр

    Орзу мақсадга айлантирилиб, ҳаракат қилинсагина реалликка кўчади

    Инсон бир нарса хоҳладими, у учун ҳеч қандай ҳаракат қилмаса, орзу орзулигича қолади. Одам орзусини мақсадга айлантириши керак. Мақсадга айланган орзу ҳаракат билан ҳақиқатга айланиши мумкин.

    Баъзан ўзини бир нарса қилишга мажбурлаш қийин бўлади. Шундай вақтларда ичингдан бир нима сени итариб туриши керак – шуни мотивация дейди.

    Отам бизнинг келажагимиз учун сарфлаган маблағлари туфайли атрофдагиларга кулги бўлган

    Мен ва синглим қиз бола бўлсак ҳам ота-онам биздан эътиборини аямаган. Ёшлигимда қўшнилар, атрофимиздаги одамлар айтарди: «Зуҳриддиннинг ҳамма нарсаси бор. Яхши одам, яхши ишлайди. Оиласи ҳам бор, фақат ўғли йўқ. Қариганида ким қарайди? Қизлари эрини уйига кетиб, ота-онасини эсидан чиқарса...». Бизда фақат ўғил қариганда суянчиқ бўлади, деб билишади.

    Отамнинг устидан кулишган. Зуҳриддин, нима қиласан иккита қизингга шунча сармоя қилиб? Қўшимча дарслар, сузиш, баскетбол тўгараклари ҳам арзон бўлмайди. Шунча қийналиб топган пулларингни қизларингга сарфлаб нима қиласан? Барибир улар катта бўлгач, эрининг уйига кетиб, оила, бола-чақасига қарайди, дейишарди.

    Лекин ўша вақтлар ҳам сезардим, отам ҳам, онам ҳам биздан ҳеч афсус қилишмасди. Одамлар кўча-кўйда гапирса, қўли билан ақлдан озган деган ишоралар қилса ҳам, Зуҳриддин нима қиляпсан, жиннимисан, деб айтишганида ҳам ҳеч аҳамият беришмасди. Улар билишардики, фарзандларининг бахти, саломатлиги ва илми улар учун энг муҳим нарсалар эди.

    Фото: Видеодан кадр

    Фото: Видеодан кадр

    Наҳотки қиз бола бўлганим учунгина қўлимдан иш келмайдиган одам саналсам?!

    Наҳотки мен қиз бола бўлганим учунгина қўлимдан ҳеч нарса келмайдиган одам бўлсам, деб роса хафа бўлганман. Ўшанда ўз олдимга мақсад қўйганман: «Мен ҳали ўша одамларга кўрсатаман. Улар қизларни етарлича баҳоламаётганига, шу гапларни айтганига афсуслантираман», дегандим.

    Ота-онам сен қиз боласан, шунинг учун пулимни сенга ишлатмайман, таълиминг учун пул ажратмайман демасдан, бизни шахс сифатида ҳурмат қилиб, орзуларимизни қўллаб-қувватлаганлари, биздан аямаганлари учун ҳам ҳали ўғил кўрмаганларидан афсуслантирмайман деганман. Ва бу мақсад менга янада мотивация бахш этган.

    Чунки мен қиз бола бўлсам ҳам ишлашни, орзу қилишни, мақсад қўйишни биламан. Худо хоҳласа, ўқиб, яхши иш топиб, ота-онамни роса хурсанд қиламан, деб ният қилганман. Ота-онам унчалик кўп чет мамлакатларда бўлмаган эди. Барча топган пулларини бизнинг келажагимиз, ривожимиз учун сарфлашарди.

    Фото: Видеодан кадр

    Фото: Видеодан кадр

    Қизинг бир ўзи Америкага бориб-қайтганидан кейин одамлар нима дейди, дейишган

    16 ёшимда Америкадаги энг зўр мактабга кирганман. Америкага мени ҳеч нимага пул тўламайдиган қилиб юборишган. Шунда ҳам мени мажбурлашмаган.

    Олдимга танлов қўйишган: Дилшода, шу ерда ўқишни хоҳлайсанми ёки Ўзбекистондаги институтга кирасанми? Шунда мен Америкадаги ўша мактабга боргим келаётганини айтганман. Уларга айнан ўша мактабдан кўп ўқувчи Гарвардга ёки Стэнфордга кира олишини тушунтирганман. Улар доимгидек агар шуни хоҳласанг, қаршилигимиз йўқ, борақол, дейишган.

    Ўшанда ҳам ота-онамга кўпчилик қиз болани Америкага бир ўзини жўнатиб нима қиласан, у ерда қизингга ким қарайди, Ўзбекистонга қайтганидан сўнг одамлар нима дейди, деган гапларни айтган. Лекин ота-онам ҳеч кимга қулоқ солмай, мақсадларимни қўллаб-қувватлашган.

    Фото: Видеодан кадр

    Фото: Видеодан кадр

    Америка мактабларида 12 та синф бўлади. Мен 11- ва 12-синфларни Американинг Бостон шаҳридаги ўша мактабда ўқиганман. Мактабдаги баҳоларим аъло эди. Биринчи йили кечаси деярли ухламаган вақтларим ҳам бўлган. Баъзан 3-4 соатгина ухлаш учун вақтим бўларди.

    12 синфда институтга ҳужжат топшириш керак эди. Ўқувчида 10, 15, 20 та университетга топшириш имкони бўлади. Мен атиги иккита – Гарвард ва Стэнфорд университетларигагина ҳужжат топширганман. Агар уларга киролмасам, кейин бошқаларига топшираман, деб ўйлаганман. Чунки ҳар бир институтга ҳужжат топшириш учун алоҳида пул тўланарди. Менинг оиламда эса унчалик кўп пул бўлмаган.

    Фото: Видеодан кадр

    Фото: Видеодан кадр

    Бутун дунёдан 50-60 минглаб истеъдодлилар ҳужжат топширадиган, улардан тўрт фоизигина қабул қилинадиган икки университетга топширганман

    Эсимда бор: киришни роса хоҳлардим, лекин қўрқув ҳам бор эди. Чунки мактабимда ҳам жуда кўп истеъдодли болалар бўлган. Мен танлаган университетларга эса бутун дунёнинг 50-60 минглаб истеъдодли ўқувчилари ҳужжат топширарди, меники бўладими, бўлмайдими деб кечаси билан ўйлаб чиқардим.

    Уларнинг деярли барчаси интилувчан, ўз устида ишлаган, математикадан халқаро олимпиадаларда қатнашган ўқувчилар у ерга киришни орзу қилиб, топширарди. 60 минг одамдан кирадиганлар 4 фоизни ташкил қиларди. Рақобат катта эди.

    Орзунг қанчалик катта бўлса, унга етиб келиш шунчалик қийин бўлади. Топширилган ҳужжатларнинг жавоби қишда чиқарди. Менинг электрон почтамга хат келган. Унда ё кирдинг, ё кирмадинг дейилган бўларди.

    Фото: Видеодан кадр

    Фото: Видеодан кадр

    Дунё тан олган икки университет мен уларни танлашим учун «мусобақалашган»

    Компьютер қаршисида узоқ ўтириб, хатни очолмадим, қўрқдим. Ота-онамга Skype’дан қўнғироқ қилдим. «Ойи, ада, очолмайман. Йўқ, кирмадинг дейилган бўлса керак», дедим. Йўқ қизим, бисмиллоҳни айтиб, очавер, дейишди. Тахминан ярим соатча қўрқиб ўтирдим.

    Кўзимни юмиб, хатнинг устига босдим. Кўзимни очиб, ўқияпман, лекин ўқиган сўзларимга ўзим ишонмаяпман. «Табриклаймиз! Ўқишга қабул қилиндингиз», деб ёзилган. Лекин ичимда кирмадинг деган ҳислар бор эди. Кейин онам кирибсан-ку, деганларида хурсандчиликдан бақириб юбордим.

    Ота-онам ҳам баравар бақириб, Худога шукр, ўйлаган мақсадингга етдинг, деб бошқача хурсанд бўлиб кетишган. Чунки бу бизнинг оилавий ютуғимиз эди.

    Фото: Видеодан кадр

    Фото: Видеодан кадр

    Бир ойлар ўтиб, Стэнфорддан ҳам хат келди. У ерга ҳам қабул қилинибман. Кейин қаерда ўқисам экан, деб ўйлаб, ота-онам билан маслаҳатлашиб, ёшлигимдан орзу қилган, хоҳлаганим Гарвард бўлгани учун ҳам айнан уни танладим.

    Кирганимдан сўнг ўйладим. Кириб олдим, аммо бу университетлар жуда қиммат – йилига 60 минг доллар бўларди. Бизда эса бунча пул йўқ. Лекин университет грантлар ҳам ажратарди. Кирганлигинг тўғрисидаги хат юборилгач, бироздан кейин грант ютган ёки ютмаганинг ҳақида яна хат келади.

    2-3 ҳафтадан сўнг грант ютганим ҳақида хат келди. Унда тўлиқ ҳамма пулни университет ўзи тўларди. Стэнфорддан ҳам ҳаммасини тўлаб берамиз, фақат келиб, бизда ўқи, маъносидаги хат келди.

    Кейинроқ кириш бўлимидан бир аёл қўнғироқ қилиб, яна қаерга кирганимни сўради. Мен Гарвардга кирганимни ва ўша ерда ўқишни хоҳлаётганимни айтдим. Улар қанча бераётгани, Стэнфорд Гарварддан-да кўпроқ пул тўлашга тайёрлигини маълум қилди.

    Шу тариқа икки университет ўртасида «соревнование» (мусобақа) бўлган.

    Жуда кўп савол беряпсан. Бу ерда математикани эплармикансан, деб мени иккилантирган профессорнинг фанини ҳам аъло баҳога тугатганман

    Ўқишга киргандан сўнг ҳаммаси ҳам осонлик билан бўлмайди. У ерда сараланган талабалар йиғилган бўлади. Мактабингда энг ақлли ўқувчи бўлган бўлсанг, бу ерда сендан ҳам ақллироқ, мияси яхшироқ ишлайдиган, математикани яхшироқ биладиган талабалар жуда кўп бўларди.

    Профессор менга «Дилшода, сен жуда кўп савол беряпсан. Сен бу ерда математикани эплайсанми, йўқми, билмайман» деб айтган. Тўғри қарор қилдимми, эплармиканман, деб роса иккиланганман.

    Лекин «Бажараман! Ҳаммасини қила оламан — 150 фоиз» деб ўзимга ваъда берганман. Кейин ўша «Сен эплолмайсан» деган профессор фанини ҳам беш баҳога битирганман.

    Фото: Видеодан кадр

    Фото: Видеодан кадр

    «Ўқидинг-ку, балки етар?» деб турган отам яна ўқийман деган қароримни бу гал ҳам маъқуллаган

    Университетга кирдим, ўқиб, битирдим. Энди нима қиламан, деган савол пайдо бўлди. Дунёдаги энг кўп тадбиркор ва миллиардерлар Гарварднинг бизнес мактабида ўқиган. Шунинг учун ўша мактабга киришни ҳам ўзимга яна мақсад қилиб, тестларга тайёрландим.

    Уолл-стритга ишга кирганман. Гарварднинг бизнес мактабига кираман, деб акция-облигацияларга инвестиция қилиб, Нью-Йоркка кўчиб, ҳужжатларни тайёрлаганман.

    Эсимда: отам ҳам ўшанда мендан: «Дилшода, ўқидинг-ку, балки етар. Ёки яна ўқигинг келяптими, деб сўраганлар. Ҳа, яна ўқигим, молия соҳасида ишлагим келяпти, деганман. Шунда ҳа майли, болам. Шундай интилишинг бўлса, шундай қилишни хоҳласанг, қилақол», дейишди.

    Гарвард бизнес мактабининг МВА магистратурасида бизнес соҳасига ўқидим. У ерни ҳам тамомладим. Математика бўйича ўқиганим учун рақамлар билан ишлаш менга жуда ёқарди. Шунинг учун молия соҳасига қизиқиб кетганман.

    Фото: Видеодан кадр

    Фото: Видеодан кадр

    Триллион долларлик айланмага эга, дунёнинг энг йирик компанияларидан саналган Wellington Management’га ишга олинганман

    Wellington Management компанияси менга энг кўп ёқарди. Ҳозир ўша компанияда ишлайман. У ерга ҳам ишга киришни кўпчилик хоҳларди, лекин жуда қийин эди. Чунки у жуда катта ва триллион долларли айланмага эга компания эди.

    Айниқса, сен америкалик бўлмасанг, янада қийин. Чунки компания Америка ҳукуматига АҚШдан шундай истеъдод эгасини қидириб, топа олмагани, шунинг учун бу чет эллик кадр компания учун зарурлигини тушунтириб, виза олиб бериши керак.

    Бу жойга кириш учун мен 45 та интервьюдан ўтишим керак эди. Улардан ўтиб, ишга кирганимда жуда хурсанд бўлганман, фахрланганман. Чунки Уолл-стритда бу соҳа бўйича кўпроқ эркаклар ишларди. Аёллар жуда кам.

    Фото: Видеодан кадр

    Фото: Видеодан кадр

    16 йилдан буён Америкада турсам ҳам ҳар йили ота-онамни кўргани келиб, яна аэропортга кетаётганимда йиғлайман. Шу ёзда ота-онамни кўргани бордим. Биринчи кўришни хоҳлайдиган нарсам – аэропортдан чиқишим билан ота-онам кутиб турган манзара бўлади. Дилшода, деб кутиб туришади. Югуриб бориб, онангни ҳидига тўйгинг, отангни қучоқлагинг келади.

    Менинг орзуларим – Ўзбекистон ёшлари билан ишлаш ва уларнинг ўқишга кириши учун ёрдам бериш. Агар Гарвард, Стэнфорд ёки исталган бошқа университетда ўқиш орзулари бўлса, бор кучим билан уларга ёрдам беришни хоҳлайман.

    Фото: Видеодан кадр

    Фото: Видеодан кадр

    Ўзбекистон қизиман. Ўша мамлакатда ўша ернинг урф-одатларини, маданиятини, оиламни меҳрини кўриб ўсганман. Америкага келганимда ҳам шу маданиятни, шу урф-одатларни, ҳатто ўзбек таомларини ҳам дўстларимга кўрсатгим келади. Чунки мен буларнинг барчаси билан чин дилдан фахрланаман.

    16.03.2022, 20:32   Изоҳ (0)   32624
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев ДСҚнинг Маълумотларни қайта ишлаш марказини бориб кўрди

    16.03.2022, 20:13

    Шаҳноза Мирзиёевадан Танзила Норбоевагача. Cosmopolitan рейтингида лидер аёлларнинг 20 фоизини ўзбекистонликлар ташкил қилди

    16.03.2022, 20:08

    Ўз қизини айиқ қафасига отиб юборган онага қандай жазо берилади? Ҳуқуқшунос таҳлили

    16.03.2022, 19:45

    «Энди ҳар ойда туманлардаги солиқ соҳаси вакиллари ОАВ ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани қилиб, оқни оқ, қорани қора дейди» — Шавкат Мирзиёев

    16.03.2022, 19:40

    Ёғингарчилик Пискент ва Юқори Чирчиқ туманларидаги кўприкларга зарар етказди

    16.03.2022, 19:34

    Қашқадарёда 17 ёшли қиз ўзини осиб қўйди

    16.03.2022, 19:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европа Иттифоқи Сурияга нисбатан иқтисодий санкцияларни бекор қилишга қарор қилди

    Дунё | 20 май, 23:50

    Британия Ғазодаги операция туфайли Исроил билан савдо музокараларини тўхтатди

    Дунё | 20 май, 23:35

    Қозоғистондан Ўзбекистонга 1 млн долларлик синтетик гиёҳвандлик воситаларини олиб кирмоқчи бўлган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 20 май, 23:20

    Crocus’даги террор ҳужумидан етказилган зарар 75 млн долларни ташкил этгани маълум қилинди

    Дунё | 20 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 20 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 20 май, 23:00

    Парҳез ва оғир машқларсиз озиш сири: моддалар алмашинувини тезлаштириш учун хатолардан воз кечинг 

    Лайфстайл | 20 май, 22:45

    “Байден ҳужжатларни ўзи имзоламаган” — Трамп

    Дунё | 20 май, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.