• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Урушнинг 19-куни: Донецк марказида ракета портлаб, одамлар ҳалок бўлди. Россия «Биринчи канал»и ходими жонли эфирда урушга қарши норозилик билдирди (фото ва видео)

    Украинадаги уруш ўн тўққиз кундан буён давом этмоқда. 14 март куни Россия ва Украина музокараларнинг навбатдаги раундини ўтказди ва бир кунлик танаффус қилди. Донецк марказида ракета портлаши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, 28 киши яраланди. Кремль Украина шаҳарларига ҳужум қилиш билан, Россия Мудофаа вазирлиги корхоналарга бомба ёғдириш билан таҳдид қилмоқда. «Биринчи канал» муҳаррири Марина Овсянникова кечки янгиликларда урушга қарши плакат билан чиқди. Унда «Урушга йўқ. Урушни тўхтатинг. Пропагандага ишонманг. Бу ерда сизни алдашяпти. Россияликлар урушга қарши» деган ёзувлар бор. Meduza 14 март, урушнинг ўн тўққизинчи кунидан асосий воқеалар ва фотосуратларни жамлади.

    Харьковга қилинган ракета ҳужумидан сўнг ўт ўчирувчилар турар жой биносида ёнғинни ўчирмоқда

    Харьковга қилинган ракета ҳужумидан сўнг ўт ўчирувчилар турар жой биносида ёнғинни ўчирмоқда
    Фото: AP Photo

    Донецк марказида ракета портлаши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, яна 28 киши яраланди. Россия Мудофаа вазирлигига кўра, у ерга Украинанинг миллатчи бўлинмалари назорати остидаги Красноармейск шаҳридан «Точка-У» ракетаси учирилган. Ракета уриб туширилган, бироқ унинг бўлаклари Донецк марказида Ҳукумат уйи яқинидаги турар жой ҳудудига, Университет ва Артем кўчаларига қулаган.

    Донецк расмийларига кўра, ракета тақиқланган кассета заряди билан учирилган. Россия мудофаа вазирлиги бундай ўқ-дорилардан фойдаланиш имкон қадар кўпроқ тинч аҳолини ўлдириш мақсадини исботлайди, деб таъкидламоқда.

    Украина Мудофаа вазирлиги Донецкдаги ракетанинг қулашига алоқаси йўқлигини айтди. «Шуни айтмоқчиманки, бу, шубҳасиз, Россия ракетаси ёки бошқа қандайдир ўқлар», — деди вазирлик вакили, лекин сўзларига далил келтирмади.

    Донецк

    Донецк
    Фото: Scanpix

    Донецкдаги кийим-кечак дўкони

    Донецкдаги кийим-кечак дўкони
    Фото: Reuters

    Кремль Украина шаҳарларига ҳужум қилиш билан, Россия Мудофаа вазирлиги эса корхоналарга бомба ёғдириш билан таҳдид қилмоқда. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистлар учун ўтказилган брифингда Ғарб Россияни «тинч аҳолининг ўлимида жавобгарликка тортиш учун» Украинанинг йирик шаҳарларига ҳужум қилишга ундаётганини айтди. У «махсус операция» бошида Владимир Путин аҳоли пунктларига ҳужум қилишдан тийилишга кўрсатма берганини эслатди, бироқ унга кўра, энди Мудофаа вазирлиги «деярли қуршаб олинган шаҳарларни тўлиқ назорат остига олиш имкониятини истисно этмаяпти».

    Россия Мудофаа вазирлиги Донецкнинг ўққа тутилишига жавобан «Украина ҳарбий-саноат комплекси корхоналарини ишдан чиқариш бўйича тезкор чоралар кўришини» маълум қилди. Зарбалар «миллатчиларнинг уруш жиноятларини содир этишда ишлатадиган қуролларни ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва тиклаш» амалга оширилаётган объектларга берилади. Шу муносабат билан вазирлик ушбу корхоналарда ишлайдиган ёки уларга яқин атрофда яшовчи Украина фуқароларини «потенциал хавфли зоналарни тарк этишга» чақирди.

    Киевликлар вайрон бўлган уйдаги ярадор қарияга ёрдам бермоқда

    Киевликлар вайрон бўлган уйдаги ярадор қарияга ёрдам бермоқда
    Фото: Reuters

    Икки ярим ҳафтадан буён давом этаётган уруш фонида Киев кўчалари

    Икки ярим ҳафтадан буён давом этаётган уруш фонида Киев кўчалари
    Фото: Reuters

    Киевдаги отишмаларда ўлган мушугини кўтариб олган эркак

    Киевдаги отишмаларда ўлган мушугини кўтариб олган эркак
    Фото: AFP

    Россия «Биринчи канал»и муҳаррири жонли эфирда урушга қарши намойиш билан чиқди. «Время» дастурининг кечки сонини олиб бораётган бошловчининг ортида кутилмаганда урушга қарши плакат кўтарган аёл пайдо бўлди. Плакатда инглиз ва рус тилларида «Урушга йўқ. Урушни тўхтатинг. Пропагандага ишонманг. Бу ерда сизни алдашмоқда. Россияликлар урушга қарши» деб ёзилган. Дастурнинг кейинги қисмига ўтилгунга қадар аёл «Урушни тўхтатинг! Урушга йўқ!» деган сўзларни бир неча бор такрорлашга улгурди.

    «ОВД-Инфо» хабарига кўра, акция «Биринчи канал» ходими Марина Овсянникова томонидан ташкил этилган. Бундан олдин у урушга қарши митингларга чиқиш чақириғи билан ҳам мурожаат қилган.

    Ҳозир Украинада содир бўлаётган воқеалар — жиноят. Россия эса тажовузкор давлат. Ва бу жиноят учун жавобгарлик фақат бир кишининг виждонига ҳавола. Бу одам Владимир Путин. Афсуски, сўнгги йилларда мен «Биринчи канал»да ишлаяпман, Кремль пропагандаси билан шуғулланяпман ва ҳозир бундан жуда уяламан. Телевизор экранида ёлғон гапиришларига қўйиб берганим уят. Мен рус халқининг зомби қилинишига жим қараб турганимдан уяламан.

    Ҳозир Марина Овсянникова ҳибсга олинган. «Биринчи канал» ички текширув ўтказаётганини билдирди.

    14 мартга оид бошқа суратлар

    Собачий пляжидан қум тўлдирилган қопларни ташиётган эркак. Улардан Одесса мудофааси учун фойдаланилади

    Собачий пляжидан қум тўлдирилган қопларни ташиётган эркак. Улардан Одесса мудофааси учун фойдаланилади
    Фото: Meduza

    Украина ҳарбийси темир йўл яқинидаги назорат-ўтказиш пунктида. Одесса

    Украина ҳарбийси темир йўл яқинидаги назорат-ўтказиш пунктида. Одесса
    Фото: Reuters

    ЛХР халқ милицияси ходими Луганск вилояти, Попасная шаҳри яқинидаги ҳарбий амалиётлар ҳудудида 2С1 «Гвоздика» ўзиюрар гавицасининг ёнида.

    ЛХР халқ милицияси ходими Луганск вилояти, Попасная шаҳри яқинидаги ҳарбий амалиётлар ҳудудида 2С1 «Гвоздика» ўзиюрар гавицасининг ёнида.
    Фото: Scanpix

    Рус армиясини адаштириш учун йўл белгисини олиб ташлаётган украиналик. Киев

    Рус армиясини адаштириш учун йўл белгисини олиб ташлаётган украиналик. Киев
    Фото: EPA

    Киев йўлидаги баррикадалар

    Киев йўлидаги баррикадалар
    Фото: AP Photo

    Волноваха шаҳри фуқароси (ДХР назорати остида) инсонпарварлик ёрдами солинган аравачани судраб кетмоқда

    Волноваха шаҳри фуқароси (ДХР назорати остида) инсонпарварлик ёрдами солинган аравачани судраб кетмоқда
    Фото: Scanpix

    Мариупол аҳолиси кўчада овқат пиширмоқда. Шаҳар ҳамон рус қўшинларининг қамалида

    Мариупол аҳолиси кўчада овқат пиширмоқда. Шаҳар ҳамон рус қўшинларининг қамалида
    Фото: AP Photo

    Ҳужумлар оқибатида ёниб кетган уй. Мариупол

    Ҳужумлар оқибатида ёниб кетган уй. Мариупол
    Фото: AP Photo

    Россия—Украина урушига оид тезкор, ишончли янгиликлар ва маълумотларни «Дарё»нинг Live саҳифаси орқали кузатиб боринг → @Daryo_Live

    15.03.2022, 10:40   Изоҳ (0)   64777
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зеленский Украинада солиқ ислоҳоти амалга оширилишини маълум қилди

    15.03.2022, 09:21

    Тайван Мудофаа вазирлиги Хитой ҳарбий ҳаво кучларининг 13 та самолёти оролга юборилганини хабар қилди

    15.03.2022, 08:40

    Буюк Британия ҳукумати мамлакат ҳудудига киришдаги коронавирус чекловлари бекор бўлганини эълон қилди

    15.03.2022, 08:09

    Зеленский 16 март куни АҚШ Конгресси мажлисида нутқ сўзлайди

    14.03.2022, 22:54

    Қозоғистондан қиймати 10 минг доллардан ортиқ хорижий валютани олиб чиқиш тақиқланди

    14.03.2022, 19:01

    Россия ва Украина буғдой экспортини тўхтаца, дунё очарчилик хавфи остида қолади — Guardian

    14.03.2022, 17:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    Дунё | 5 июн, 23:55

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:46

    Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:30

    “Ёмон уйқу рашк туйғусини кучайтириши мумкин” — тадқиқот

    Дунё | 5 июн, 23:16

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 5 июн, 23:01

    Ервопанинг олтита мамлакати биргаликда пиёдалар жанговар машинасини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 июн, 22:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.