Украина президенти Владимир Зеленский уруш вақтида 1300 га яқин украиналик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини маълум қилди.
Украина ҳукумати урушда ҳалок бўлган Россия ҳарбийлари борасида ҳам доимий равишда ахборот бериб бормоқда (Киев берган сўнгги хабарларга кўра, Россия томонидан 12 минг нафардан зиёд аскар ҳалок бўлган), аммо уруш бошидан бери Киев йўқотишлари қандай бўлгани ҳақида маълумот бермаганди.
Россия Мудофаа вазирлиги март бошида Украинадаги ҳарбий операциялар вақтида 498 нафар ҳарбий ҳалок бўлгани, украиналикларнинг 2,8 мингга яқини ўлдирилганини хабар қилганди. Кейинчалик Марказий разведка бошқармаси Украина билан урушда 2-4 минг нафар одам ҳалок бўлганини тахмин қилган.
Россия—Украина урушига оид тезкор, ишончли янгиликлар ва маълумотларни «Дарё»нинг Live саҳифаси орқали кузатиб боринг → @Daryo_Live
Изоҳ (0)