2022 йилнинг 7 март соат 18:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда доимий яшовчи аёллар сони 17 587 908 нафарга етди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, аёллар мамлакат доимий аҳолисининг 49,7 фоизни ташкил этмоқда.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 1991 йилда республикада доимий яшовчи аҳолининг 50,6 фоизини аёллар ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, доимий аҳоли сони 35 271,3 минг кишини ташкил этиб, 2021 йил 1 январга нисбатан 712,4 минг кишига ёки 2,1 фоизга кўпайган. 2021 йилда Ўзбекистон бўйича 305 082 та никоҳ, 39 227 та никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этилган.
Изоҳ (0)