Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев (8-1, 6 КО) навбатдаги жангини 2022 йилнинг 19 март куни ўтказади. Бу ҳақида Bохrеc портали маълум қилди.
Ўзбекистонлик боксчи АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида канадалик Дэвид Зегаррага (34-7, 21 КО) қарши жанг қилади. USC Galen Center аренасида бўлиб ўтиши кутилаётган жанг 10 раундга мўлжалланган.
Мусобақанинг асосий жанги ярим ўрта вазн тоифаси вакиллари америкалик Вержил Ортиз ва британиялик Майкл Маккинсон ўртасида кечади.
Эслатиб ўтамиз, Мелиқўзиев сўнгги жангини 2021 йил 17 декабрда Тошкентда бўлиб ўтган бокс оқшомида россиялик Сергей Екимов (18-4, 9 КО) устидан ғалаба қозонганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)