Луис Суарес «Атлетико»да ўзига бўлаётган муносабатдан норози ва клубни тарк этмоқчи.
Уругвайлик футболчи «матрасчилар» унга ёзда ўз ниҳоясига етадиган шартномани узайтиришни таклиф қилмаётганидан хавотирда.
35 ёшли футболчи 2022 йилги Жаҳон Чемпионатида ўйнаш учун юқори савияда ҳаракат қилишда давом этмоқчи.
Marca ушбу хабарлар фонида Суаресга «Интер», «Севилья» ва Бразилия клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида ёзди. Шунингдек, «Аякс» ҳам футболчининг трансфери борасида «Атлетико» билан боғланган.
Маълумот учун, Суарес 2020 йилда эркин агент сифатида «Барселона»дан «Атлетико М»га ўтганди. У Ла Лиганинг 2021/22 йилги мавсумида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)