• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Даҳшатли қотиллик кўз ўнгимда икки киши томонидан содир этилди. Аммо иккинчи шахс судда кўринмаяпти». Марҳум спортчи Камолиддин Расуловнинг хотини қотиллик воқеаси ҳақида

    Марҳум спортчи, 2012 йилда ўтказилган самбо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби Камолиддин Расулов ўлими юзасидан 2022 йилнинг 8 февраль куни бошланган суд мажлиси 4 март куни ўз ишини давом эттирди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Судда сўз олган марҳумнинг хотини Гулноза Холмуродова прокурорнинг саволига жавоб берар экан, даҳшатли қотиллик кўз ўнгида содир этилганини, қотиллик воқеасида икки киши иштирок этганини, аммо иккинчи киши судда кўриниш бермаётганини айтмоқда.

    Мавзуга доир: Самбо бўйича жаҳон чемпиони ўлимида бир неча кишининг қўли борлиги тахмин қилинмоқда. Кузатув камерасига яраланган спортчини икки киши қувлагани тушиб қолган

    «Даҳшатли қотиллик кўз ўнгимда содир бўлди. Бу ва Камол акам гаплашиб турганида бу бир менга, бир Камол акамга қараб кўзлари бежо бўлаётганди. Шунда мен аёл киши бўлганим боис уларга тикилиб қараб турмай деб, телефонимга чалғидим. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Камол акам жон ҳолатда бақирди. Қарасам, бу Камол акамнинг қорнидан пичоқ суғуряпти. Акаси дейишган одам эса, Камол акамнинг қўлидан ушлаб туриб, бунга ёрдам бераётганди», — дейди марҳумнинг хотини прокурор саволига жавоб берар экан.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Суд ишида қатнашаётган прокурор марҳумнинг хотинига юзланиб, «акаси билан қотиллик содир этди деганингиз нимаси, акасининг қотиллик воқеасида қандай иштироки бор?», деб сўради.

    «Воқеа содир бўлган куни тергов пайтида бунинг акаси экани айтилган одам қотиллик содир этилаётганда Камол акамнинг қўлидан ушлаб, қотиллик содир этаётган укасига кўмак берди. Унга ёрдамлашди. Қолаверса, суд мажлисларида ‘мен акасиман’ дея гувоҳлик берган киши воқеа содир бўлган кундаги инсондан умуман фарқ қилади. Ўша куни мен кўрган одам бошқа эди. Унинг бўйи паст ва гавдали, қотилликда айбланаётган одамга ўхшаш гавдали одам эди. У суд бошланганидан бери кўриниш бермади», — дейди марҳумнинг хотини.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Судда таъкидланишича, воқеа гувоҳларидан бири судга такрорий чақиртирилганига қарамай, судга сабабсиз келмаяпти.

    «Тергов пайтида воқеа гувоҳи сифатида гапирган киши судга келмаяпти. Унга босим ўтказилган, деган тахминимиз бор. Боиси у воқеа қандай бўлганини, қотиллик неча киши томонидан содир этилганини билади. Кўрган. Суд айнан ўша гувоҳни суд залига мужбурий тартибда бўлса-да, олиб келтириши керак. У инсон терговда айтган маълумотларини судда ҳам айтиб бериши керак», — дейди марҳумнинг хотини Гулноза Холмуродова.

    Суд 2022 йилнинг 9 март куни соат 17:00 га қадар танаффус эълон қилди.

    Самбо бўйича жаҳон чемпиони 29 ёшли Камолиддин Расулов 2021 йилнинг 13 сентябрь куни соат 21:30 да Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги кўп қаватли уйлар олдида бошқа бир спортчи томонидан пичоқлаб ўлдирилганди. Бош прокуратура ахборот хизматининг расмий маълумотида чемпион йигитнинг пичоқланишига унинг гумонланувчи танишига «Humo Троп» витаминини тавсия қилгани, оқибатда эса гумонланувчининг соғлиғи ёмонлашгани, шифокорлар бу касалликнинг давоси йўқлигини билдиргани хабар берилганди.

    Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида сўз олган гувоҳ ҳам таниши, судда айбланувчи сифатида иштирок этаётган Ш.Т. марҳум Камолиддин Расулов тавсия қилган витаминни айтилган миқдордан кўра кўпроқ истеъмол қилгани сабаб соғлиғи ёмонлашганини, кечалари иссиғи чиқиб, ухлолмайдиган бўлиб қолганини айтди. Воқеа содир бўлган куни пичоқдан жароҳатланган спортчини икки киши қувлаб кетаётганини жамоатчиликка ошкор қилган «Марказий студия» кўрсатуви мухбирига интервью берган номаълум суҳбатдош эса витаминни қабул қилган спортчига шифокорлар энди ўласан, деб айтишганини, спортчи шу сабаб мен ўлсам, уям ўлади, дея марҳумни пичоқлаганини айтганди.

    Мавзуга доир: 

    • «Аввалига қочди, кейин ўзи таслим бўлди». Марҳум спортчи Камолиддин Расулов ўлими билан боғлиқ воқеани ўрганаётган судда ИИБ ходимлари кўрсатма берди
    • Чемпион йигит Камолиддин Расулов ўлимида айбланаётган шахс курашчи Шерали Жўраев билан ҳам адоватда бўлган
    • «Ҳар куни ўлиб-тирилгандан кўра ўша куни бир марта ўлишга рози эдим» — пичоқлаб ўлдирилган спортчи Камолиддин Расуловнинг беваси
    • «Камолиддин сотган витаминдан сўнг ўртоғимнинг юраги секин ураётгани, жигари катталашгани айтилганди». Марҳум спортчи ўлими юзасидан бўлиб ўтаётган судда дори воқеаси эсга олинди
    • «Кимдир ёрдам берармикан, деб йиғлаб ёрдамга чақирдим. Аммо ҳеч ким келмади, ҳатто ППХ ходимлари ҳам қараб туришганди». Тошкентда ўлдирилган спортчининг беваси судда воқеа қандай бўлганини айтиб берди

    07.03.2022, 18:21   Изоҳ (0)   36091
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 8 март куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    07.03.2022, 17:43

    «Гўдакларнинг аҳволи яхши» — ССВ Тошкентда туғилган 4 нафар эгизак чақалоқ ҳақида

    07.03.2022, 17:36

    Рубль сўмга нисбатан қадрсизланишда давом этмоқда

    07.03.2022, 17:34

    Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ ва Бўзатов туманларига янги ҳокимлар тайинланди

    07.03.2022, 16:42

    «Ўзбекнефтгаз»: Тизимдаги бошқармалар, завод ва нефть базаларда 4 минг нафарга яқин хотин-қизлар фаолият юритмоқда

    07.03.2022, 16:30

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади

    07.03.2022, 16:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.