• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Деворга ҳар хил сўзларни ёзиб кетгандан кўра, чиройли сурат тургани яхши». Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда кўп қаватли уйларга мураллар чизиш ишлари бошланишини маълум қилди

    Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйларга мураллар чизиш ишлари бошланади. Бу ҳақда 2 март куни пойтахт ҳокимлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Фурқат Маҳмудхўжаев маълум қилди, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    Фото: «Дарё»/ Дилруҳ Исомиддинова

    Фурқат Маҳмудхўжаевнинг таъкидлашича, бугунги кунда «Маҳаллада дув дув гап: Маҳалла деворларига чизмалар» лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа пойтахт туманларидаги турар-жой бинолари, ижтимоий соҳа объектлари, зинапоялар ва бошқа бинолар фасадида кўргазмали тасвирлар (чизмалар, мураллар, графикалар ва бошқалар) яратишга бағишланган. Мақсад Тошкент шаҳрининг 12 та туманидаги маҳаллаларда норасмий диққатга сазовор жойларини яратиш ва атрофимиздаги воқеликка уйғунлик элементини киритишдан иборат.

    «Бу лойиҳани 1 майга қадар амалга оширишни режалаштирганмиз. Лойиҳани бир неча босқичларга бўлганмиз. Масалан, биз учун энг аввало локациялар керак. Жойларни аниқлаб олганимиздан сўнг, рассомлар шу жойларга мослаб ўз суратларининг эскизларини бизга тақдим этишлари мумкин. Албатта, ҳисоб-китоби, яъни ўша мурални чизиш учун қанча маблағ кетиши билан. Буни аниқлаб олгач лойиҳанинг эскизларини, маблағини Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгашига киритамиз. Мазкур ишларни маҳаллий бюджетнинг орттирилган қисмидан амалга оширамиз. Агарда ҳомийлар топиладиган бўлса буни қўллаб-қувватлаймиз», — дейди у.

    Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Фурқат Маҳмудхўжаев

    Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Фурқат Маҳмудхўжаев
    Фото: «Дарё»/ Дилруҳ Исомиддинова

    Унинг қўшимча қилишича, март ойи давоми локация ва эскизлар аниқлаб олинса ҳокимлик 31 мартга қадар маблағ масалаларини ҳал қилади.

    «Энг катта масала — мураллар чизиладиган жойларга инсонлар рози бўлиши керак. Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров пандемия вақтида мурал чиздирганди. Шу каби актуал мавзуларни олиб чиқиш керак. Агар ҳамма ишларни ҳал қилсак 1 апрелдан бошлаб, 1 майга қадар чизиш ишлари олиб борилади», — дейди Фурқат Маҳмудхўжаев.

    Таъкидланишича, мураллар эскизларини бадиий жиҳатдан кўриб чиқиш учун профессионал экспертлар кенгаши тузилади.

    «Ҳозирча кўп қаватли уйларга мураллар чизишни фақат Тошкент шаҳрида қилишни режалаштиряпмиз. Лойиҳа яхши амалга ошса балки кейинчалик вилоятларда ҳам бўлиши, вилоятлардан сўнг туманлар, кейин эса маҳаллалар ташаббус билан чиқиши мумкин. Деворга ҳар хил сўзларни ёзиб кетгандан кўра, чиройли сурат тургани яхши», — дейди Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Фурқат Маҳмудхўжаев.

    «Дарё» мухбири 2021 йили бўлиб ўтган Токио-2020 олимпия ўйинларидаги спортчиларга бағишланган мураллар лойиҳаси ҳамда муралларни чизган рассомларни рағбатлантириш масаласида сўради.

    «Ҳақиқатан ҳам ўтган йили Олимпиададан сўнг шундай таклифлар бўлган эди, лекин ҳеч ким амалда шу ишни қилмади. Балки қилаётган лойиҳамизда кимдир ушбу таклифни берар, яна кимдир муралда Нодирбек Абдусатторовни акс эттириш таклифини бериши мумкин. Рағбатлантириш масаласига келсак, менимча, бирор рассомнинг ижоди барчага кўриниб турадиган жойда бўлса – шу энг катта рағбат», — дея сўзларини якунлайди Фурқат Маҳмудхўжаев.

    Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, лойиҳа босқичлари қуйидагича тақсимланган (муддатлар тахминан келтирилган ва ўзгариши мумкин):

    • Биринчи босқич – 10 мартгача: суратлар учун манзиллар бўйича таклифларни тўплаш. Таклиф этилаётган жойнинг фотосуратлари ва бўлажак сурат яратиладиган объект ва унинг манзилини тавсифловчи бир нечта тушунтириш сўзларини Telegram’га юборинг: @poytaxt_uz_support.
    • Бундан кейин комиссия (ҳокимлик ходимлари ва Бадиий академия вакиллари) энг қизиқ манзилларни танлаб олади. Уларнинг рўйхати биринчи апрелгача эълон қилинади.
    • Иккинчи босқич — 1 апрелгача: рассомлар танланган жойлар учун эскизларни яратадилар ва молиявий харажатлар сметасини тузадилар. Таклифлар ижодкорлар комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва энг яхши ишлар тасдиқланади.
    • Учинчи босқич — 15 апрелгача: эскизларни муҳокама қилиш ва деворларнинг эгалари билан мувофиқлаштириш, Халқ депутатлари шаҳар Кенгашида молиявий харажатларни тасдиқлаш. Ҳомийлар иштирок этиши мақсадга мувофиқ.
    • Тўртинчи босқич — май ойи: суратларни яратиш бошланади. Ёз фаслининг бошида шаҳардаги бутун «суратлар галереяси» тайёр бўлиши керак.

    Тошкентга мураллар қачондан қайтишни бошлади?

    Мурал-арт бу — замонавий кўча санъати бўлиб, бунда полотно вазифасини кўп қаватли бино деворлари бажаради.

    2020 йилнинг февраль ойида Ўзбекистонда махсус талабларга мос келадиган миллий услубда граффити яратишга расман рухсат берилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

    Айнан шу йилнинг октябрь ойида Тошкентнинг Сергели туманидаги Янги Сергели ва Лутфкор кўчалари кесишмасида коронавирусга қарши курашаётган шифокорлар шарафига илк мурални яратилди.

    Фото: Арсен Фазилдзянов

    «Менимча, бу асар пандемия қурбонлари учун ўзига хос ёдгорлик ва улар хотираси учун ҳурмат белгиси бўлди. Яратилган образ — фуқаролар эътиборини яна бир бор шифокорларимиз мардлиги ва жасоратига қаратиш учун имконият», — деган эди Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров.

    2021 йилнинг август ойида Novda Group компанияси иллюстраторлари Токио-2020 олимпиадаси совриндорларига бағишланган суратларни тақдим этганди. Унда иллюстрацияларни кўп қаватли уйларнинг деворларига тушириш таклиф этилган эди. Ушбу ташаббусни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева қўллаб-қувватлаган эди.

    Фото: Novda Group

    Фото: Novda Group

    Фото: Novda Group

    Фото: Novda Group

    Фото: Novda Group

    Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йилнинг 18 февраль куни пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида жойлашган «Дўстлик» маҳалласига ташрифи чоғида кўп қаватли уйнинг деворига чизилган «Дўстлик рамзи» муралига эътибор қаратганди.

    Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

    «Нега ҳамма ёққа шундай қилмайсизлар? Бу мурал ҳам одамнинг кайфиятига ижобий таъсир қилади», — деган эди президент масъулларга.

    Шавкат Мирзиёев масъуллардан бу каби мураллар қачондан бошланганини сўраганди. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бу турдаги деворий мураллар 2021 йилнинг баҳоридан чизила бошланганини таъкидлаган эди.

    02.03.2022, 19:19   Изоҳ (0)   23705
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Маҳмуд Намозовдан Раъно Ярашевагача. Фарзандидан бевақт жудо бўлган ўзбекистонлик санъаткорлар (видео)

    23.02.2022, 15:14

    Хонанда Аъло Раҳимова қизи туфайли Истанбулга кўчиб кетгани ҳамда мусофирчилик пулни тежашга мажбур қилаётгани ҳақида

    22.02.2022, 19:37

    «Актёр ва актрисаларга ишлашга имкон бериш керак». Нигина Анорбоева сериаллардаги «хола-хола» ўйини даражасидаги саёзлик ва ножўя таклифлар ҳақида (видео)

    22.02.2022, 13:48

    Бобур Бобомурод судга берган Фарҳод ва Ширин муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жаримага тортилди

    18.02.2022, 19:12

    Унвон-у мукофотларга қизиқмаган, Болливуд қиролини ўзбекча «гапиртирган» дубляж устаси Санжар Саъдуллаевни хотирлаб

    13.02.2022, 06:00

    Актриса Шоҳида Исмоилова турмуш ўртоғи Маҳмуд Исмоилов оғир касалликни бошидан ўтказгани ҳақида гапириб берди (видео)

    06.02.2022, 20:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25

    Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди

    Спорт | 7 июн, 18:04

    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси

    Реклама | 7 июн, 18:00

    Шавкат Мирзиёев хорижий инвесторлар делегациясини қабул қилди

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:51

    Келгуси ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:35

    Сурхондарёда ЙПХ ходимлари қочишга уринган ҳайдовчига куч ишлатди (видео)

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:00

    Роналду клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этадими? Футболчининг ўзи бу ҳақда гапирди

    Спорт | 7 июн, 16:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.