• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Актриса Шоҳида Исмоилова турмуш ўртоғи Маҳмуд Исмоилов оғир касалликни бошидан ўтказгани ҳақида гапириб берди (видео)

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шоҳида Исмоилова турмуш ўртоғи Маҳмуд Исмоилов оғир касалликни бошидан ўтказгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бу ҳақида актриса YouTube’даги «YashinTV» каналига берган интервьюсида гапириб берди.

    Маҳмуд ака бир нечта операцияларни бошларидан ўтказдилар. Лекин ҳеч ким қараб турмади. Айниқса, театримизнинг бугунги кундаги раҳбари Ёдгор акага раҳмат деган бўлардим. Чунки маблағ борасида анча ёрдам бердилар, шароит яратиб бердилар. Кимгадир керак бўлиб яшаш — бу бахт бўлса керак. Устоз санъаткорларимизнинг кўпчилиги қўллаб-қувватлашди. Айниқса, қийин пайтларимиз касалхонада неча ойлаб ётдик. Сабр қилсак, ҳамма нарса бўлар экан. Барибир ишонч ва умид инсоннинг қаддини тик тутишига ёрдам берар экан. Ноумид шайтон дейишади-ку.

    Маҳмуд акам театрга энди раҳбар бўлганларида «Шоҳида ўзгариб қолади», дейишарди. Ҳар хил одам бор, ҳаммага бирдек ёқавермайсан. Мен аввал қандай бўлган бўлсам худди шундай яшаганмиз. Рўзғоримизда ҳам ҳаммаси қандай бўлса, шундайлигича қолган. Уйимизда иш ҳақида гаплашмаганмиз. Мен бу одамнинг шундай қийин вазиятда суянчиғи бўлганимдан хурсанд бўламан. Энди ҳозир яна озгина докторлик ишимиз, бир кичик операциямиз бор.

    Ҳозирда Маҳмуд акам уйда ўтириб қола олмайдилар, агар уйда касалман, деб ўтириб қолса, ҳеч қачон ўринларидан турмайдилар, деб ўйлайман. Ҳозир ҳам театрга репетицияларга бориб турибдилар. Мен ҳар доим уларга куч бағишлаб тураман, ўзимнинг сўзим билан «сиз кучлисиз, инсон кучли бўлиши керак», деб айтаман. Оилада бир-бирини тушунган инсонлар бахтли бўлади. Ҳаёт фақат яхши кунлардан иборат эмас. Унинг ҳаётида ўнқир-чўнқир кунлар бўлади. Инсон ана шундай кунлардан мардонавор ўтиши ҳам мардлик ҳисобланади.

    Биз шунча йил ҳалол меҳнат қилиб шу оиламизни тебратганмиз, фарзандларга ҳам ҳалол едирганмиз. Ҳалолликда гап кўп. Оилада берилаётган ризқ-насиба ҳалол бўлсагина, болангизга юқади. Шунинг учун ҳам мен шу инсон билан бирга яшаганимга ҳеч афсусланмайман. Агар яна қайта ҳаёт берилганида, «яна шу инсонни кўрармиканман», дейман, «шу инсон билан яшаган бўлардим», дейман. Афсуски бу синоатли ҳаёт инсонга бир марта берилар экан. Меҳнат ва яна меҳнат. Ўзинг яхши кўрган касбингда ишлашинг ҳам бу бахт бўлса керак. Касбимни, театримни, устозларимни яхши кўраман. Қандай қилиб уларни ёмон кўриб бўлади? Орада майда-чуйда нарсалар бўлиб ўтади, лекин бу нарсалар яхшилик томонидан ювилиб кетади, деб ўйлайман.

    Маҳмуд ака билан турмуш қурганимизга 40 йил бўлди. Улар касал бўлганларида Маҳмуд акани йўқотиб қўйишдан қўрқдим. Гоҳида касалхоналарда бирга ётдик. Касалхонада  пандемия вақтида жой етмай қолгани учун ерда ётган одамларни ҳам кўрдим. Намозларимда худодан фақат уларнинг соғайиб кетишларини сўрадим. Уларсиз мен нима қиламан, деган фикр қўрқитди. Нега мен умидсиз бўлишим керак, умидли дунё-ку бу дунё, мен тушкунликка тушсам, Маҳмуд акани қандай оёққа қўяман, деб ўйлардим. Операцияларга кирганларида ўтириб йиғлаб-йиғлаб олардим.

    Шундай кунларимда, айниқса, қизларим менга далда беришди. Учта қизнинг орқасидан ўғил топганман. Куёвларимни тарбиялаган ота-оналарига минг раҳмат дейман. Мен билан алмашиб шифохонада навбатчи бўлиб туришди. Елишди, югуришди. Уч марталаб Ҳиндистонга бориб келишди. Уларга катта раҳмат айтаман.

    Шоҳида Исмлоилова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

    Мавзуга доир: 

    • Маҳмуд Исмоилов — Ўзбек Миллий академик театрининг директори
    • Муҳаббати саҳнадан ҳаётга кўчган ўзбек санъаткорлари (фото)

    06.02.2022, 20:25   Изоҳ (0)   72824
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    СанЖай муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун шоир Усмон Азимга салкам 100 млн сўм тўлаб беради

    04.02.2022, 21:40

    Лола Зуннунова актёрлар Улуғбек Қодиров ва Фаррух Соиповни масъулиятсизлиги учун қандай «жазо»лаганини гапириб берди (видео)

    02.02.2022, 14:58

    Ўзбекистон халқ артисти Вилоят Оқилова 84 ёшида вафот этди

    02.02.2022, 13:28

    Эшакка тескари миндирилган қиз ёхуд отасининг майитини қоядан улоқтирган одам — Тенгиз Абдуладзе фильмлари ҳақида

    01.02.2022, 15:56

    Асал Шодиева, Райҳон, Каниза ва санъаткор бобосининг фаолиятини давом эттираётган бошқа машҳур неваралар (фото)

    29.01.2022, 19:51

    Таниқли драматург Шароф Бошбеков 71 ёшида вафот этди

    26.01.2022, 16:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.