• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Хонанда Аъло Раҳимова қизи туфайли Истанбулга кўчиб кетгани ҳамда мусофирчилик пулни тежашга мажбур қилаётгани ҳақида

    Хонанда Аъло Раҳимовани ўрта ёш вакиллари яхши танишади. У «Боролмадим», «Оташ» ва «Отмагай тонг» қўшиқлари билан халқ меҳрини қозонган. Афсуски, узоқ йиллик танаффус ва бошига тушган оғир мусибатлар уни ижоддан узоқлаштирди. Хонанда ўтган йили «Олов келин» телелойиҳасида бошловчилик қилишни бошлаганда кўпчилик уни ижодга қайтди, деб тахмин қилганди. Афсуски, телелойиҳадан сўнг хонанда қизи Шодиябегим Мирзатиллаева билан Туркияга кўчиб кетди ва кўрсатувнинг баъзи сонлари Истанбул шаҳрида суратга олинди. Бунинг сабабини билиш мақсадида хонанда билан боғландик.

    «Қизим учун Туркияга келдим»

    Фото: Instagram / @aloraximova_singer

    Фото: Instagram / @aloraximova_singer

    — Қизим ўтган йили мактабни тамомлаб, Истанбул университетига онлайн ҳужжат топширганди. Омади келиб, талабаликка қабул қилинди. Очиғи, 18 яшар қизни ёлғиз хорижга жўнатишга қўрқдим. Хорижда ўқиб нима қиласан, деб қароридан қайтармоқчи ҳам бўлдим. Аммо кун келиб ўзим истаган олийгоҳда ўқитмагансиз, деб армон қилмасин деб, у билан Туркияга келдим.

    Бу қарорни осонликча қабул қилганим йўқ. Чунки қизимга ҳам ота, ҳам онаман. Ўзбекистонда оддий давлат ишида ишлайдиган ходим бўлганман. Анча йиллардан буён тўй хизматларига чиқмаслигимни яқинларим яхши билишади. Илгари ҳам мусофирликни бошдан ўтказиб, Андижондан Тошкентга келиб, ўрнимни топганман. Аммо у вазият билан хорижга келиш ўртасида фарқ бор экан. Ҳозир пулни тежашга кўпроқ ҳаракат қиляпман. Негадир одамлардан «Тошкентдаги уйингизни сотиб келдингизми?» деган гапни кўп эшитяпман. Йўқ, уйимни сотганим йўқ. Ватанимда ҳам бир кулбам бўлиши керак. Айни кунларда уй сотиш ҳақида эмас, Истанбулдан кичикроқ бўлса-да, уй олиш ҳақида ўйлаяпман.

    «Ҳеч қандай ойликсиз ишлаяпман»

    Фото: Instagram / @aloraximova_singer

    Фото: Instagram / @aloraximova_singer

    — Ҳозирча муқим ишим йўқ. Туркияга келганимдан сўнг ўзбек киноижодкорлари қатнашган кинофестиваль ва Ўзбекистон маданияти кунларида иштирок этдим. Яқинда Ўзбекистон элчихонаси билан биргаликда «Ўзбек хотин-қизларини ҳимоя қилиш» жамияти иш бошлади. Мана шу жамиятга кўнгилли сифатида қабул қилиндим. Ҳозирча ҳеч қандай ойликсиз ишлаяпман. Насиб, жамият оёққа туриб, ривожланиб кетса ҳеч гап эмас.

    Турк тили ўзбек тилига жуда яқин. Шу боис ҳозирча қийинчиликка учраётганим йўқ. Турклар билан мулоқотда баъзи сўзларни айтолмасам ёки эшитганимни тушунмасам, буни тўғри қабул қилишади. Мулоқот жараёнида эса сўз бойлигим янада ортяпти.

    «Ётиб есанг, тоғ ҳам чидамайди»

    Фото: Instagram / @aloraximova_singer

    Фото: Instagram / @aloraximova_singer

    — Ёшлик пайтларимда тўйларда жуда фаол бўлганман. Тўйларнинг кети узилмаслигидан ухлашга зор бўлган кунларим ҳам бўлган. Ҳатто тўйлар кўплигидан бозорга тушиб, янги кўйлак ёки пойабзал олишга ҳам вақтим бўлмасди. Кундузги тўйларни ўтказиб, кечки никоҳ оқшомларига борардик. Ҳар нарсанинг ўз вақт-соати бор экан. Яширмайман, кеч фарзандли бўлганман. Шу боис 2003 йилда ҳомиладор бўлиб, соғлиғимга жиддий эътибор беришим кераклигини англаганман. Қизим туғилгач, уни ҳеч кимга ишонмаганман. Чунки қийинчилик билан эришилган натижанинг қадри баланд бўлар экан. 2004 йилдан кейин бор эътиборимни қизимнинг парваришига қаратдим.

    Тўйларга таклиф қилишса, раҳматли турмуш ўртоғим Раҳматилла Мирзаев «Топадиган 100 АҚШ доллар пулингни ўзим бераман, бола билан уйда ўтир», дерди. Шу гап сабаб бутунлай тўйларга чиқмай қўйдим. Аммо турмуш ўртоғим вафот этганидан сўнг моддий қийинчиликлар бўлди. «Ётиб есанг, тоғ ҳам чидамайди», дейишгани рост экан. Қизимнинг ўқиши, еб-ичиши учун ҳаракат қилишим кераклигини тушундим. Ўшанда курсдошим Хосият Ҳусанова билан бир-икки тўйларга чиқдим. Аммо аввалги тўйларнинг гаштини ҳис қилганим йўқ. Фонограммага ўрганолмай, чиқишларимдан кўнглим тўлмади. Нолимайман, Яратган насибага яраша ризқ-у насибамизни етказяпти.

    «Тўрт йил Истанбулда яшаймиз»

    Фото: Instagram / @aloraximova_singer

    Фото: Instagram / @aloraximova_singer

    — Қизим Шодиябегим болалигидан санъатга қизиқади. У Глиер номидаги мусиқа мактабининг энг олди ўқувчиларидан бири эди. Афсуски, устозлари бармоқларининг калталиги сабаб бошқа мусиқа асбобни ўрганишни тавсия қилишди. Бу қарор қизимга ва дадаси раҳматлига ёқмади. Шунда ҳам умидини узмай, бир неча ой давомида бармоқларини ўстирувчи машқлар қилганди. Ҳозир қизим 18 ёшда, Истанбул университетида кино санъати бўйича таҳсил олмоқда.

    Қизимнинг ўқиши битгунига қадар 4 йил шу ерда бўлишим аниқ. Балки Тошкентга қайтармиз, балки шу ерда қолармиз. Буни вақт кўрсатади. Аллоҳ умр ва куч-қувват берса, қизимни ота-она сифатида қўллаб-қувватлашга ва ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашаман.

    Мавзуга доир: Раҳматилла Мирзаевнинг рафиқаси Аъло Раҳимова турмуш ўртоғининг қотиллари, ижодидаги танаффус ҳамда тушкунликдан қандай чиққани ҳақида сўзлаб берди

    22.02.2022, 19:37   Изоҳ (0)   112462
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Актёр ва актрисаларга ишлашга имкон бериш керак». Нигина Анорбоева сериаллардаги «хола-хола» ўйини даражасидаги саёзлик ва ножўя таклифлар ҳақида (видео)

    22.02.2022, 13:48

    Бобур Бобомурод судга берган Фарҳод ва Ширин муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жаримага тортилди

    18.02.2022, 19:12

    Унвон-у мукофотларга қизиқмаган, Болливуд қиролини ўзбекча «гапиртирган» дубляж устаси Санжар Саъдуллаевни хотирлаб

    13.02.2022, 06:00

    Актриса Шоҳида Исмоилова турмуш ўртоғи Маҳмуд Исмоилов оғир касалликни бошидан ўтказгани ҳақида гапириб берди (видео)

    06.02.2022, 20:25

    СанЖай муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун шоир Усмон Азимга салкам 100 млн сўм тўлаб беради

    04.02.2022, 21:40

    Лола Зуннунова актёрлар Улуғбек Қодиров ва Фаррух Соиповни масъулиятсизлиги учун қандай «жазо»лаганини гапириб берди (видео)

    02.02.2022, 14:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Грецияда болаларни тамаки сотиб олишга юборганлар жиноий жавобгарликка тортилади 

    Дунё | 30 июн, 21:35

    Тошкент вилоятида 4 гектар ерни 300 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 30 июн, 21:25

    Нима учун магний асабларни тинчлантиришга ёрдам бермайди? 

    Маслаҳатлар | 30 июн, 21:15

    Руҳий носоғлом аёлнинг уйи ўзига васий этиб тайинлаган шахс томонидан сотиб юборилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 30 июн, 21:05

    Ўзбекистонда пенсия миқдорларини олдиндан аниқлаш бўйича “Менинг пенсиям” онлайн хизмати жорий этилади

    Ўзбекистон | 30 июн, 20:50

    Мексикадаги ташландиқ крематорийда 381 кишининг жасади топилди

    Дунё | 30 июн, 20:40

    Бухорода аёл оилавий муаммолар сабаб ўзини сувга ташламоқчи бўлди 

    Ўзбекистон | 30 июн, 20:30

    Француз киноси юлдузлари Марион Котияр ва Гиём Кане 18 йиллик турмушдан сўнг ажрашди

    Кино | 30 июн, 20:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.