Фарғона шаҳрида газ таъминоти корхонаси тадбиркорлардан бирига табиий газдан ноқонуний фойдаланишга шароит яратиб бергани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Маълум қилинишича, департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан «Ҳудудгаз Фарғона» вилояти филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Ўрганиш давомида «Ҳудудгаз Фарғона» газ таъминоти филиалининг Фарғона шаҳар бўлими масъул шахслари «Б.Т» хусусий корхонасининг оҳак ишлаб чиқариш цехида ўрнатилган газ ҳисоблаш ускунаси кўрсаткичига ташқаридан аралашиб, ўзгартириш киритиб, фойдаланилишига шароит яратиб бергани аниқланган.
Шу орқали улар давлат ва жамият манфаатларига 180 миллион сўм зарар етказилган ҳамда МЧЖ раҳбарининг кафолат хатига асосан тармоққа қайта улангани ҳақида сохта далолатнома расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Фарғонада газ тармоғига ноқонуний уланиб, 560 млн сўм зарар келтирган тадбиркор ушлангани, Жиззахда тадбиркор томонидан етказилган қарийб 385 млн сўм зарарни камайтириб бериш учун 3 минг доллар сўраган газ таъминоти ходимлари қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир:
- Тошкент вилоятидаги заправка 623 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
- Энергетика вазирлиги қарийб 17 минг хонадоннинг 1 кунлик истеъмолига тенг газдан ноқонуний фойдаланилганини аниқлади
- Тошкент вилоятида газ заправкани электр тармоғига улаш учун 2 минг доллар сўраган бош муҳандис ушланди
Изоҳ (0)