Ўзбекистонда 1 март, сешанба куни соат 08:09 да зилзила қайд этилди, деб хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.
Маълум қилинишича, зилзила эпимаркази Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида, координаталари: 40,18 градус шимолий кенглик; 71,71 градус шарқий узунлик.
Ерости силкинишларининг эпимаркази Тошкентдан 242 километр жануби-шарқда жойлашган бўлиб, ўчоғи 15 километр чуқурликда, магнитудаси 3,5 баллни ташкил этган.
Изоҳ (0)