Португалиялик мутахассис «Рома»нинг «Специя»га қарши (1:0) ўйинини автобусда кузатиб борди.
«Верона»га қарши ўйинда ҳакамга бақиргани учун 2 ўйинга дисквалификация қилинган Моуриньо «Специя»га қарши баҳсни «Альберто Пикко» стадиони қаршисида турган клуб автобусида томоша қилди.
59 ёшли мураббий стадионда бўлмаса-да, телефон орқали ёрдамчиларига керакли кўрсатмаларни бериб турди.
Ўйиндан сўнг «Рома» жамоаси дарвозабонлар мураббийи Нуну Сантуш ижтимоий тармоқдаги саҳифасига расм жойлади ва унга: «Қамоқхонада iPad TV бор эди», дея изоҳ қолдирди. Жозенинг ўзи эса Instagram сторисига римликлар спорт директори Тиагу Пинту (у ҳам дисквалификация муддатини ўтаяпти) билан бирга тушган суратини жойлади.
«Рома» «Специя»га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Тэмми Абраҳамнинг пенальтидан урган голи эвазига ғалаба қозонди.
Римликлар А Серияда 27-турдан сўнг 44 очко билан 6-ўринда бормоқда.
Изоҳ (0)