Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите ЖЧ—2022дан кейин лавозимини тарк этади. Бу ҳақда мутахассиснинг ўзи маълум қилди.
Жамоа билан Жаҳон Чемпионати охиригача ишлайман. Бу ерда ёлғон гапиришга ҳеч қандай сабаб йўқ.Маълумот учун, Тите Бразилия терма жамоасини 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда. Жамоа унинг қўл остида 2019 йилги Копа Америкада ғолиб бўлди. «Пентакампеонлар» Титенинг қўл остида 70 ўйин ўтказиб, 52 ғалаба, 13 дуранг ва 5 мағлубият қайд этган.2022 йилги Жаҳон Чемпионатидаги ғалаба учун жон-жаҳдим билан курашишни истамайман. Фаолиятим давомида қўлимдан келган барча совринни ютганман. Етишмаётган ягона нарса — мундиалда ғалаба қозониш.
Тите, Бразилия терма жамоаси бош мураббийи
Бразилия Жанубий Америка минтақасидан Қатар—2022 йўлланмасига эга чиққан илк жамоа бўлганди.
Изоҳ (0)