Украина Миллий банки ваколатли муассасаларга Россия ва Беларусь рублларидан фойдаланган ҳолда ҳар қандай валюта операцияларини амалга оширишни тақиқлади, деб хабар беради «Интерфакс».
Шунингдек, регулятор Россия ёки Беларусдаги юридик ва жисмоний шахслар олдидаги мажбуриятларни бажаришга тақиқ жорий этган.
24 февраль куни Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиёти бошланиши фонида Миллий банк мамлакатда валюта бозори ишини тўхтатган, ҳисоб рақамлардан «иш ҳақи ва ижтимоий имтиёзларни ҳисобга олмаганда» 100 минг гривнадан ортиқ нақд пул ечишни чеклаганди.
Эслатиб ўтамиз, 23 февралда АҚШ Россия ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олгани учун унга қарши санкциялар жорий қилган. Россия ривожланиш давлат корпорацияси ва Промсвязбанк, уларнинг шўъба тузилмалари (ЦСКА футбол клуби ҳам) ва россиялик юқори лавозимдаги амалдорларнинг уч ўғли санкциялар рўйхатига тушган.
Бундан ташқари, ЛХР ва ДХР мустақиллигини тан олган Россияга қарши Европа иттифоқи, Австралия, Канада, Япония каби давлатлар ҳам санкциялар жорий этган. ДХР ҳамда ЛХР мустақиллигини тан олиш учун овоз берган Давлат думасининг 351 нафар депутатига ҳам Европада чекловлар белгиланган. ЙИ Россия мафкураси тарғиботчилари, ҳарбийлар ва бошқа амалдорларга ҳам санкциялар қўллаган.
24 февралда Россия Украинага бостириб киргач, Буюк Британия мамлакатга қарши янги санкциялар қўллаган, хусусан «Аэрофлот» компаниясининг қироллик ҳудудига парвозларини тақиқлаган. Канада Путиннинг атрофидагилар, депутатлар ва Россиянинг 27 та молиявий институтига қарши санкциялар киритди.
Россия—Украина урушига оид тезкор, ишончли янгиликлар ва маълумотларни Дарйўнинг ливе саҳифаси орқали кузатиб боринг → @Daryo_Live
Изоҳ (0)