• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    Gentra’дан Land Cruiser’гача. Қашқадарёда фаолият юритувчи ҳокимлар қайси автомобиллардан фойдаланади?

    Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани ҳокими Лутфиддин Абдуллаевнинг 2021 йил хизмат автомобилини янгилаш, Captiva  харид қилишга бўлган уриниши жамоатчилик қизиқишини уйғотиб, аксарият кишилар машина харид қилишга сарфланаётган 311 миллион сўм пулни мақсадсиз сарфланаётган маблағ деганди. Ҳатто туман Кенгаши депутатларидан бири ҳам ҳоким учун хизмат автомобили сотиб олишдан кўра, шу машинага сарфланадиган пулни кам таъминланганларга бериш таклифини билдирганди.

    «Дарё» мухбири вилоятда фаолият юритувчи ҳокимларнинг хизмат автомобиллари русуми билан қизиқиб, ҳудуддаги мавжуд шаҳар ва туман ҳокимлари қайси русумдаги хизмат автомобилларидан фойдаланишига аниқлик киритди.

    Муроджон Азимов.

    Муроджон Азимов.
    Фото: Қашқадарё ҳокимлиги ахборот хизмати

    Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқовнинг маълумот беришича, вилоят ҳокими Муроджон Азимов собиқ ҳокимлар — Зафар Рўзиев ҳамда Зоир Мирзаевлар фойдаланиб келган, давлат рақами 70 010 DAV бўлган Toyota Land Cruiser’да юради. Қарши шаҳри ҳокими Нормўмин Холбоев ҳам собиқ ҳоким Жамшид Фозилов даврида харид қилинган 70 019 DAV Malibu-2 хизмат автомобилини минади.

    Нормўмин Холбоев.

    Нормўмин Холбоев.
    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Вилоят биқинида жойлашган Қарши тумани ҳокими Беҳзод Юсупов ҳам вилоятнинг ягона аёл ҳокими сифатида фаолият юритиб келган Мақсуда Мустафоева фойдаланган, давлат рақами 70 014 DAV бўлган Captiva-2 автомобилида юради.

    Беҳзод Юсупов.

    Беҳзод Юсупов.
    Фото: Қарши тумани ҳокимлиги

    Фото: «Дарё»

    Вилоятда, шунингдек, Миришкор тумани ҳокими Шерали Санаев, Косон тумани ҳокими Асрол Бойқараев, Яккабоғ тумани ҳокими Лутфиддин Абдуллаев, Касби тумани ҳокими Тўхтамурод Мейлиев, Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жўраев, Нишон тумани ҳокими Мухтор Ҳайитмуродовлар ҳам Captiva русумли хизмат автомобилларини маъқул кўрган.

    Ўнг томондан Лутфиддин Абдуллаев, Шерали Санаев ва Мухтор Ҳайитмуродов.

    Ўнг томондан Лутфиддин Абдуллаев, Шерали Санаев ва Мухтор Ҳайитмуродов.
    Фотоколлаж: «Дарё»

    Ўнг томондан Хуррам Жўраев, Тўхтамурод Мейлиев, Асрол Бойқараев.

    Ўнг томондан Хуррам Жўраев, Тўхтамурод Мейлиев, Асрол Бойқараев.
    Фотоколлаж: «Дарё»

    Шаҳрисабз шаҳри ҳокими Акром Сулаймонов, Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Ҳасанов, Китоб тумани ҳокими Алишер Зокиров, Ғузор тумани ҳокими Бекзод Суюнов, Қамаши тумани ҳокими Ботир Тоғаевлар эса Gentra автомобилларидан фойдаланади.

    Ўнг томондан Бекзод Суюнов, Алишер Зокиров, Самад Ҳасанов.

    Ўнг томондан Бекзод Суюнов, Алишер Зокиров, Самад Ҳасанов.
    Фотоколлаж: «Дарё»

    Ўнг томондан Акром Сулаймонов, Ботир Тоғаев.

    Ўнг томондан Акром Сулаймонов, Ботир Тоғаев.
    Фотоколлаж: «Дарё»

    Деҳқонобод тумани ҳокими Зоир Алиқулов давлат рақами 70 024 DAV бўлган Tracker’дан, Муборак тумани ҳокими Акром Арипов эса 70 013 DAV рақам белгили KIA Seltos’дан фойдаланади.

    Зоир Алиқулов.

    Зоир Алиқулов.
    Фото: Деҳқонобод тумани ҳокимлиги

    Фото: Википедия

    Акром Сулаймонов.

    Акром Сулаймонов.
    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири ҳокимларнинг хизмат автомобиллари русумини аниқлаштиришдан ташқари, жамоатчилик, хусусан, вилоятдаги журналист ва блогерларга юзланиб, ҳокимлар учун баҳайбат хизмат автомобиллари қанчалик зарур деган саволга ҳам жавоб олди.

    Нуриддин Эгамов.

    Нуриддин Эгамов.
    Фото: «Дарё»

    «Ҳокимлар учун қанақа машина бўлишидан қатъи назар ягона тўхтамга келиш керак. Бу борада ягона стандартлар яратилса, турли мунозараларга ўрин қолмасди. Яъни барча ҳокимлар бир хил русумдаги хизмат автомобилида юрсин. Масалан, Matiz’ми — барчаси Matiz минсин, Нивами — Нива. Лекин энг асосийси, қанақа хизмат автомобилида юрса ҳам ҳафтада ҳеч бўлмаса, бир марта жамоат транспортига чиқсин. Халқ фойдаланаётган транспортга чиқиб, халққа янаям яқинроқ бўлсин», — дейди журналист Нуриддин Эгамов.

    Ҳусан Комилжонов.

    Ҳусан Комилжонов.
    Фото: Telegram

    Вилоятда фаолият юритувчи блогер Ҳусан Комилжонов эса ҳокимларга хизмат автомобили ажратилишида ҳудуднинг географик жойлашуви ҳисобга олиниши керак демоқда.

    «Ҳокимларга хизмат автомобили танлашда шаҳар ва туманнинг географик жойлашувини (тоғли ҳудуд, чўл ҳудуд, шаҳар) ҳисобга олган ҳолда машина ажратилиши керак. Ва ҳоким камида ҳафтада икки кун жамоат транспортида ишга бориб келиши шарт. Мана шунда жамоат транспорти, халққа яқинлик, инфратузилмаларни яхшилаш борасида амалий ҳаракатлар пайдо бўлади», — дейди блогер Ҳусан Комилжонов.

    Камолиддин Каримов.

    Камолиддин Каримов.
    Фото: «Дарё»

    «Қашқадарё» газетаси бош муҳаррири Камолиддин Каримов эса «Инсоннинг кийиб юрган кийимига қараб баҳо бериш, деган бемаза мантиқ миядан ўчириб ташланмас экан, жамиятда ҳашамат, сохта обрў устун бўлиб қолаверади», — дейди.

    Яна бир журналист «Ҳуқуқ» газетасининг вилоятдаги мухбири Норбўта Ғозиев эса ҳокимлар пиёда юришининг тарафдори эканини айтмоқда.

    «Яқинда ижтимоий тармоқда бир мамлакат президентини кўрдим. Аёл киши экан. Ишга соябон кўтариб, пиёда келяпти. Президентнинг олдида ҳокимлар ким бўлибди? Илгари Самарқанд вилояти ‘Обкоми’нинг Қодиров деган биринчи секретари бўларди. Автобус ва троллейбусларда юриб, ҳақиқий аҳволни кузатарди», — дейди Норбўта Ғозиев.

    Отабек Ортиқов.

    Отабек Ортиқов.
    Фото: Telegram

    Блогер Отабек Ортиқов эса «Ҳокимлар Нива минишсин, тоғли ҳудудга ҳам, шаҳарга ҳам мос. Қолаверса, иномарка машина», — дейди.

    «Дарё» республикада фаолият юритувчи ҳокимларнинг хизмат автомобиллари русумини ўрганишда давом этади.

    23.02.2022, 18:42   Изоҳ (0)   62650
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Кам пулга ҳайдовчиларни тайёрловчи автомактаблар коррупцияга йўл қўяди» — йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис

    16.02.2022, 11:56

    «Аҳмоқлар учун тест»: Германияда йўл ҳаракати қоидабузарларига қарши қандай курашилади?

    14.02.2022, 12:42

    Автомобиль олд ойнаси музлаб қолганида уни қандай тозалаш мумкин?

    12.02.2022, 14:50

    «Эски коррупцион тизимни хоҳлаб кўр-кўрона қилинадиган танқидларга холислик билан муносабат билдирсангиз хурсанд бўлар эдик» — ИИВ ўринбосари

    03.02.2022, 18:23

    «Энди пули ёки таниш-билиши борлар эмас, фақат билими борларгина рулга ўтиради. Биз бундан бошқасига рози эмасмиз» — ИИВ ўринбосари

    03.02.2022, 15:22

    Хитой 2021 йилда илк бор 2 млн донадан ортиқ автомобиль экспорт қилди

    02.02.2022, 19:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35

    Ироқдаги Курдистон ишчилар партияси аъзолари Туркия билан келишиш учун оъз қуролларини ёқиб юборди

    Дунё | 12 июл, 12:20

    Марлон Тапалес Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги жанг олдидан япониялик боксчига ёрдам беради

    Спорт | 12 июл, 12:10

    Олмаотага кетаётган фуқаро Ўзбекистондан олиб чиқилиши мумкин бўлмаган гилам билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 12 июл, 12:00

    Трамп Украина учун янги ёрдам пакетини тайёрламоқда — Politico

    Дунё | 12 июл, 11:45

    YouTube эндиликда сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган видеороликларга пул тўламайди

    Лайфстайл | 12 июл, 11:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.