«Милан» ҳимоячиси Тео Эрнандес ити билан содир бўлган воқеа туфайли судда иштирок этади.
RMC Sport’га кўра, футболчининг питбули кекса аёлнинг итини ўлдириб қўйган. Эрнандеснинг питбули дарвоза очиқ қолганидан фойдаланиб, кўчага югуриб чиқади ва сайр қилиб юрган 74 ёшли аёлнинг итини тишлаб, ўлдиради.
Питбул ҳайвонини ҳимоя қилган аёлга ҳам ташланади. Жабрланувчининг яқини аёл шок ҳолатида шифохонага ётқизилгани ва улар Эрнандесни судга бермоқчи эканини маълум қилди.
Маълумот учун, Тео 2019 йилдан бери «Милан» сафида тўп суриб келмоқда. Аввалроқ, 24 ёшли футболчи Италия клуби билан 2026 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан boxабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)