Ўзбекистонлик MMA жангчиси Нурсултон Рўзибоев (34-9-2) Баҳрайндаги жанг кечасида октагонга чиқади.
11 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилаётган Brave CF 57 турнирида ўзбекистонлик спортчига бразилиялик Луис Филипе Диас (15-3) рақиблик қилади.
Қайд этиш жоиз, Рўзибоев 20 февраль санасида Оcтагон ва U1 промоушенлари ҳамкорлигида Тошкентда ўтган MMA кечасида бразилиялик Лучиано Континини (14-5) 1-раунндаёқ таслим этганди.
Луис Филипе Диаснинг сўнгги жанги 2020 йил 23 август куни бразилиялик Ванильто Антунесга қарши бўлиб ўтган. Диас 1-раунддаёқ рақиби устидан ғалаба қозонган.
Эслатиб ўтамиз, Нурсултон Рўзибоев 2021 йил февралида штаб-квартираси Баҳрайнда жойлашган Brave CF промоушени билан шартнома имзолаганди.
Изоҳ (0)