• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12758.36
    • RUB163.34
    • EUR14820.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Камерадан қўрқади, 5 фарзанднинг отаси: Голливуд юлдузи Хью Грантнинг қарама-қаршиликларга тўла ҳаётий ҳикояси

    Хью Гранд бутун фаолияти давомида камерадан қўрқса-да, лекин фильмларда суратга тушди; ота бўлишни истамас эди, аммо охир-оқибат кўп фарзандли отага айланди. Қарама-қаршиликларга тўла Хью Грантнинг таржимаи ҳоли яхшигина мелодрамага асос бўла олиши мумкин.

    Фото: Лос Ангелес Times

    Актёрнинг тўлиқ исми Хью Жон Мунго Грант бўлиб, у 1960 йил 9-сентябр куни Лондонда туғилган. Бўлажак актёр 1982 йилда Оксфорд университетининг коллежини санъат тарихи бўйича тамомлаган. Ўқиш пайтида у «Имтиёзли» комедиясида дебют қилди ва тез орада театр труппасига қўшилиб, эпизодик ролларда ўйнашда давом этди. 1987 йилда актёр ўзининг биринчи муваффақиятига «Морис» драмасидаги роли билан эришди, бу унга 44-Венеция халқаро кинофестивалида энг яхши роли учун Волпи кубогини олиб келди.

    Фото: «Домашний очаг»

    Хью Грант иштирокидаги фильмлар

    Вақт ўтиши билан Хью Грант тобора кўпроқ йирик лойиҳаларда иштирок эта бошлади, масалан, «Ноктюрнлар», «Экспромт», «Шамолда эшкак эшиш». 1994 йилда «Тўрт тўй ва дафн маросими» фильмидаги роли унинг фаолиятидаги бурилиш нуқтаси бўлди. Фильмдаги роли учун актёр «Олтин глобус» ва «Энг яхши эркак роли» учун BAFTA мукофотини қўлга киритди. 2000 йилда «Брижит Жонснинг кундалиги» фильми актёрни яна машҳурлик тўлқинига кўтарди. Хью Грант романтик фильмларда рол ўйнашда давом этди. 2006 йилда Франция кино академияси Хью Грантни кинога қўшган ҳиссаси учун фахрий «Цезарь» мукофоти билан тақдирлади.

    Фото: «Домашний очаг»

    Бунга ишониш қийин, лекин Хью Грант ҳеч қачон актёр бўлишни хоҳламаган, ҳатто унинг иштирокидаги яна бир муваффақиятли мелодрама, яхшигина пул, шон-шуҳрат ва мукофотларни олиб келган пайтда ҳам. Ҳарбий ва ўқитувчининг ўғли доимо ёзувчи бўлишни хоҳларди ва ҳатто китоб ёзишни бошлади, лекин уни тугата олмади. Кўк кўзли хушбичим Хью Грант Оксфорд университетидаги коллежни тугатгандан сўнг дарҳол экранларга чиқди: у комедиячилар гуруҳида, телекўрсатувларда ва кейин «Морис» фильмида рол ўйнади.

    Хью Грантнинг шахсий ҳаёти мелодрамаси

    Талабаларнинг севгиси ҳақидаги фильм Хьюнинг ҳаётини ўзгартирди: ёш актёр назарга тушди ва у ўзининг биринчи соврини – Венеция кинофестивалида энг яхши роли учун Волпи кубогини қўлга киритди. Бу унинг актёрлик карьерасидаги бошланғич нуқта эди. У роман ёзишга қайтмайди. Ўша 1987 йилда актёр ҳаётининг асосий мазмуни – актриса Элизабет Херли билан учрашди.

    Хью Грант ва Элизабет Херли

    Хью Грант ва Элизабет Херли
    Фото: Pinterest

    Улар биргаликда «Шамолда эшкак эшиш» мелодрамасида рол ўйнашди. Хью дарҳол Элизабет туфайли ақлини йўқотди, лекин бу унга бир қанча қийинчиликлар келтирди: Грант неврастеник характерга эга бўлиб, кайфияти тез-тез ўзгариб турарди ва руҳиятида оғриқ паё бўларди. Ҳар қандай аёл ҳам бундай эркак билан 13 йил давомида турмуш қуриш таклифини талаб қилмасдан бирга яшай олмайди. Элизабет ҳатто 1995 йилда актёр Хью Грантнинг хиёнатига ҳам чидади. Улар орасидаги можаро матбуоутда шов-шув бўлди, аммо актриса ўзини бунга муносиб тутди.

    Хью Грант ва Элизабет Херли

    Хью Грант ва Элизабет Херли
    Фото: Pinterest

    Ва ниҳоят 2000 йилда ажрашиш ташаббуси билан қиз судга мурожаат қилди. Хью Грантнинг доимий тушкунликлари Элизабетни шунчалик чарчатиб юборган эдики, энди унинг ҳам сабри барҳам топганди.

    «Биз қитъалар силжишидан кўра секинроқ ажрашдик. Лекин охир-оқибат ҳаммаси якун топди. Тақдир бизга совға қолдирди: эҳтироссиз дўстлик ва бир-бирига эга бўлиш истаги», – дейди Хью Грант бу ҳақда.

    Хью Грант ва Элизабет Херли

    Хью Грант ва Элизабет Херли
    Фото: Pinterest

    Уларнинг иккаласи учун бу муносабатлар кўп йиллар давомида энг узоқ ва кучли бўлиб қолди. Хью америкалик миллионер Стив Бингдан бўлган Элизабетнинг ўғлининг чўқинтирган отаси бўлди ва бу актёрнинг янги ёқтирган қизлар орасида ақл бовар қилмайдиган рашкни келтириб чиқарди.

    Хью Грант муваффақиятининг бошқа томони

    Ташқи томондан, 2000 йилларнинг боши актёр Хью Грант учун муваффақиятли бўлгандек туйилди: тез орада мелодрама жанрининг классикасига айланадиган фильмлар бирин-кетин намойиш этилди: «Ноттинг-Хилл, «Брижит Жонснинг кундалиги», «Ҳақиқий севги».

    Фото: «Домашний очаг»

     

    Дарҳақиқат, Хью Грант ҳеч қачон ўзини бунчалик ишончсиз ва серташвиш ҳис қилмаган эди. У Элизабет билан ажрашишга қийналди, бу унинг камераларга бўлган қўрқувини энг юқори чўққига олиб чиқди. «Ноттинг-Хилл» фильмининг суратга олиш майдончасида партнёри Жулия Робертс унинг ортидан югуриб, ҳар бир муваффақиятсиз кадрдан кейин уни яна суратга тушишга кўндиришга мажбур бўлди.

    Фото: Pinterest

    Актриса Дрю Берримор эса у билан бирга «Мусиқа ва сўз» («Music анд Lyrics» фильмида бош ролни ўйнади, бу эса актёрга қисқа вақт ичида ишонч бағишлади. Қолаверса, Хью энг яхши руҳий шаклда бўлмаган журналист Жемайма билан янги муносабатларни бошлади. Шунга қарамай, актёрнинг шахсий ҳаёти озми-кўпми яхшиланди, улар Жемайма унинг юрагидан кетмагунча, уч йил давомида учрашишди.

    Фото: «Домашний очаг»

    Йиллар ўтаверар ва 2009 йилда Хью 50 ёшни қарши олиши керак эди. Унинг туғилган кунига қанчалар оз вақт қолган бўлса, унинг ички инқирози шунчалик жиддийлашди. Муваффақиятли карьерасига қарамай, Хью Грантнинг на оиласи, на болалари бор эди – бу сўнгги ярим аср ичида актёр учун жуда ачинарли натижа бўлди.

    Хью Грант ва Жемайма

    Хью Грант ва Жемайма
    Фото: Pinterest

    Хью Грантнинг нотинч шахсий ҳаёти

    У ўзини қўлга олди ва ишлашда давом этди, баъзида уни номаълум ёш қизлар билан кўришди. Тўсатдан 51 ёшли актёр Хью Грант фарзандли бўлди!

    Хью Грант ва Тинглан Хон

    Хью Грант ва Тинглан Хон
    Фото: Pinterest

    Албатта, бу ҳақда биринчи бўлиб Элизабет билди. У актёрни алдаяпти деб ўйлади, лекин Хью Грант ҳазиллашмаган эди. Актёрнинг фарзандининг онаси Тинглан Хонг исмли хитойлик аёл бўлиб, у оддий официант бўлиб ишлар ва актёр у билан фарзанд кўришини хаёлига ҳам келтирмаганди.

    Хонгнинг ҳар қандай молиявий даъволардан воз кечишга тайёрлиги Хьюга куч берди. У фарзандининг бўлажак онасига уйи ёнидан қаср сотиб олди, шунингдек, Лондондаги энг нуфузли клиникалардан бирида туғруқ учун пул тўлади. 2011 йил 26-сентябрда Хью Грантнинг таржимаи ҳоли сезиларли ўзгаришларга дуч келди – энди Хьюнинг қизи бор ва бу фақат бошланиши эди холос.

    Хью Грант ва Анна Эбебрштайн

    Хью Грант ва Анна Эбебрштайн
    Фото: Pinterest

    Тез орада Тинглан Хонг билан муносабатлар барбод бўлди ва Хью Грант Анна Эберштайн билан учрашишни бошлади. Улар теннис ўйнаётганда танишиб қолган. 2012 йил сентябрь ойида у Хьюнинг иккинчи фарзанди Жон Мунгони дунёга келтирди.

    Эберштайн оқила аёл бўлиб чиқди. У турмуш қуришни талаб қилмади, аммо фарзанд кўришни хоҳлар эди, теннисга бўлган иштиёқи туфайли Хью Грантнинг шахсий ҳаётини реклама қилишни истамаслигини маълум қилди. У ҳам совға сифатида худди Тинглан Хонг каби актёрдан дабдабали уй олди ва шу орада Хью учинчи маротаба ота бўлди, фарзандининг онаси эса яна хитойлик аёл эди.

    Фото: «Домашний очаг»

    Грантнинг маълум қилишича, бу фақат узоқ дўстликка айланган ўткинчи муносабат бўлган. Буни актёрда собиқ аёллари билан шунчаки дўст бўлиб қолиш қобилияти балки мавжуд эмас деб тахмин қилиш мумкин.

    Фото: «Домашний очаг»

    Айтишларича, ўша пайтда бир неча ойлик ҳомиласи бўлган Хонгни Анна самимий табриклаб, унга бир нечта совғалар юборган. Болаларнинг 2:1 ҳисоби Тинглан Хонг фойдасига 2015 йилгача сақланиб қолди, Эберштайн эса буни тенглаштириб, Хью Грантнинг қизини ҳам дунёга келтирди. 2018 йилда Анна ниҳоят рақибасини мағлуб этиб, Хьюни нафақат учинчи фарзандини дунёга келтирди, балки актёр билан 2018 йил 25 майда никоҳдан ўтди.

    Хью Грант ва Анна Эбебрштайн

    Хью Грант ва Анна Эбебрштайн
    Фото: Pinterest

    Энди ёлғиз актёр 5 фарзанд ва 2 рафиқани ташкил этган каттагина оилага эга. У вақти-вақти билан қонуний рафиқаси Анна Эберштайн билан омма олдида кўриниш беради. Шунингдек, Элизабет ва унинг ўғли билан илиқ мулоқот қилишда давом этади. Аёллар ҳатто болалари туғилгандан кейин унинг неврастенияси барбод бўлганини айтиб ўтган, қолаверса Грантнинг камераларга бўлган қўрқуви ҳам ўз ўзидан йўқ бўлиб кетган.

    Фото: «Домашний очаг»

    Мавзуга доир:

    • Фото: 50 ёшдан кейин турмуш қурган машҳурлар
    • Актёрлар бир фильмда бир нечта образни яратганини пайқаш мушкул бўлган фильмлар (фото)
    • 50 ёшидан кейин ота бўлган Голливуд юлдузлари (фото)

    21.02.2022, 19:35   Изоҳ (0)   14821
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қоғоздан қўрқадиган Меган Фокс, капалакларга тоқат қила олмайдиган Никол Кидман. Машҳурларнинг энг ғалати фобиялари (фото)

    21.02.2022, 15:45

    Тўртдан еттигача: ўзбек шоу-бизнесининг энг серфарзанд вакиллари (фото)

    21.02.2022, 12:42

    «Қанча оддий бўлса, шунча яхши». Мода ортидан қувмайдиган Голливуд юлдузлари (фото)

    21.02.2022, 11:15

    Instagram: Юлдуз Усмонованинг 2 минг долларлик кўйлаги, Жасур Умировга пародия қилган Йигитали, АҚШ аэропортида сарсон бўлган Юлдуз Турдиева

    20.02.2022, 22:50

    500 миллиондан 80 миллиард долларгача: Машҳурларнинг жуда қимматга тушган ажрашишлари (фото)

    20.02.2022, 20:44

    Ким Кардашьяннинг Калифорниядаги ҳашаматли қасрига саёҳат (фото ва видео)

    20.02.2022, 19:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

    17 июл, 13:30

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Роналду “Ан-Насср” раҳбариятидан “Ливерпуль” футболчисининг трансферини сўради

    Спорт | 17 июл, 14:38

    Instagram: Синглисига автомобиль совға қилган Расул Кушербаев, ажрашаётган Хонзода Қамбарова, хорижда ҳордиқ чиқараётган машҳурлар

    Маданият | 17 июл, 13:55

    “Реал” энг кўп маош оладиган футболчиларидан бири билан хайрлашмоқчи

    Спорт | 17 июл, 13:45

    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

    Реклама | 17 июл, 13:30

    Ироқда савдо марказидаги ёнғинда 50 га яқин одам ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 17 июл, 13:06

    Фарғонада харидорни пичоқлаган дўкон сотувчиси 11 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 17 июл, 12:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.