Хитойнинг Пекин шаҳри мезбонлик қилган 2022 йилги қишки Олимпия ўйинлари ўз якунига етди.
4 февраль куни старт олган Олимпиаданинг сўнгги мусобақалари 20 февраль куни ўтказилди ва барча совриндорлар маълум бўлди.
Медаллар рейтинги бўйича Норвегия делегацияси биринчи ўринни қўлга киритди. Норвегияликлар Пекин ўйинларида 16 та олтин, 8 та кумуш ва 13 та бронзага эга чиқди. Германия иккинчи ўринни банд этган бўлса, мезбонлар кучли учликдан ўрин олди.
Пекин—2022. Медаллар рейтинги
- Норвегия – 16-8-13 (37)
- Германия – 12-10-5 (27)
- Хитой – 9-4-2 (15)
- АҚШ – 8-10-7 (25)
- Швеция – 8-5-5 (18)
- Нидерландия – 8-5-4 (17)
- Австрия – 7-7-4 (18)
- Швейцария – 7-2-5 (14)
- Россия – 6-12-14 (32)
- Франция – 5-7-2 (14)
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон номидан ушбу Олимпия ўйинларида қатнашган ягона спортчи Комилжон Тўхтаев тоғ чанғиси бўйича слалом ва гигант слалом йўналишида иштирок этди. Гигант слаломда 29-поғонани банд этган спортчи, слалом баҳсларини муддатидан аввал якунлаганди.
Изоҳ (0)