Футбол бўйича Италия А Сериясининг 26-турида «Милан» 19 февраль, шанба куни «Салернитана» меҳмони бўлди.
Учрашувда тезкор гол кузатилди. 5-дақиқада Junior Мессиас миланликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 29-дақиқага келиб, Федерико Бонассоли мувозанатни тиклади. Танаффусга қадар шу ҳисоб сақланиб турди.
Иккинчи 45 дақиқаликда ҳам жамоалар биттадан гол урди. 72-дақиқада Милан Журич ўз номига гол ёздириб қўйган бўлса, орадан беш дақиқа ўтиб, Анте Ребич «Милан»ни мағлубиятдан қутқариб қолган голга муаллифлик қилди.
Дурангдан кейин «Милан» 55 очко билан мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Салернитана» (13) эса сўнгги ўринни эгаллаб турибди.
А Серия
26-тур баҳси
19 февраль, шанба
«Салернитана» – «Милан» 2:2
Голлар: 0:1 – 5 Junior Мессиас, 1:1 – 29 Бонассоли, 2:1 – 72 Журич, 2:2 – 77 Ребич.«Салернитана»: Сепе, Массокки, Фасио, Дрегушин, Ranери, Рибери (Перотти, 69), Радованович (Эдерсон, 15), Кастанос (Оби, 69), Кулибали, Журич (Микаэл, 82), Бонассоли (Муссе, 82).
«Милан»: Меньян, Калабрия (Флоренци, 73), Романьоли, Томори, Эрнандес, Беннасер (Кессиэ, 46), Тонали, Жиру, Рафаэл Леау, Браим Диас (Ребич, 61), Junior Мессиас (Салемакерс, 73).
Огоҳлантиришлар: Беннасер (35), Эдерсон (52), Жиру (60), Ребич (70), Журич (73), Романьоли (83).
Изоҳ (0)