• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ислом молияси ва банкини жорий этиш масаласи кўриб чиқилди

    Ўзбекистонда бўлиб турган Islamic finance advisory and assurance services (Буюк Британия) консалтинг компанияси делегацияси мамлакатда ислом молияси ва банкчилигини жорий этиш мақсадида ҳамкорлик истиқболини муҳокама қилиш юзасидан тегишли вазирлик, идоралар вакиллари билан учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар қилди.

    Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

    Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

    Қайд этилишича, делегация аъзолари вазирлик томонидан Ислом тараққиёт банки кўмагида таклиф этилган. Улар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Молия вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари, микрокредит, лизинг ва суғурта ташкилотлари вакиллари билан музокара олиб борган.

    Маълумот учун, IFAAS ислом молияси бўйича ихтисослашган халқаро консалтинг фирма бўлиб, 50 га яқин мамлакатда кўплаб маслаҳат лойиҳаларини амалга оширган. 15 йиллик тажрибага эга тузилма, шу жумладан, кўплаб илғор ислом молияси бўйича лойиҳаларни муваффақиятли якунлаган. Буюк Британия, Франция, Баҳрайн, Покистон ва Марокашда ўз ваколатхоналарига эга.

    Учрашувлар давомида мамлакатда исломий молиялаштириш воситаларини жорий этишнинг ҳуқуқий асосини яратиш мақсадида амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича навбатдаги қўшма саъй-ҳаракатлар кўриб чиқилган. Хорижий маслаҳатчилар лойиҳа доирасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар ҳамда тегишли вазирлик, идоралар билан ҳамкорлик механизми ҳақида тақдимотлар ўтказган.

    Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

    Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

    Музокаралар натижаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов билан кечган учрашувда кўриб чиқилган. Консалтинг компания вакиллари манфаатдор ташкилотлар иштирокидаги муҳокамалар бўйича ҳисобот берган. Биринчи навбатда кўриб чиқиш ва қайта ишлаш учун таклиф этилаётган қонун ҳужжатлари рўйхатини тақдим қилган.

    Учрашув якунида лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш доирасида амалий ҳамкорлик қилишнинг навбатдаги тадбирлари белгилаб олинган.

    Эслатиб ўтамиз, Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев 2021 йилнинг бошларида Ўзбекистонда исломий молия концепциясини ўз ичига олган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилаётганини маълум қилганди. Бундай таклифни Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни парламентга қилган Мурожаатномасида айтиб ўтган. Давлат раҳбари Марказий банкка молия бозорида рақобатни кучайтириш, шунингдек, исломий молия механизмларини жорий этиш мақсадида ҳуқуқий асос яратиш учун 1 февралгача нобанк кредит ташкилотлари тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш топшириғини берган.

    2021 йилнинг сентябрь ойи бошларида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистонда ислом банки ва молияси учун норматив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш бўйича Ислом тараққиёт банки билан грант битими имзоланганини, унинг натижасида Ўзбекистонда ислом молиялаштириш механизмларини жорий этиш имкони яратилишини маълум қилганди.

    Ислом банки шариат тамойилларига мос келадиган молиявий фаолиятдир. Ислом банкининг асосий характеристикаси бу кредит миқдори ва муддатига қараб ҳисобланган фоизлар ёки ставкаларни олишни тақиқлаш ҳисобланади. Ушбу тақиқ мусулмонларнинг ижтимоий адолат ва тенглик тўғрисидаги қонунлари билан изоҳланади.

    Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов 2021 йил октябрь ойида Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши якунларига бағишланган матбуот анжуманида ислом молиясининг ҳуқуқий асослари қачон яратилиши ва тижорат банкларида ислом молияси дарчалари қачон иш бошлаши ҳақидаги саволга жавоб берганди. Унинг айтишича, мамлакатда «ислом молиясини ривожлантириш бўйича ишлар бошланган. 14 банкда ислом молияси дарчаларини ташкил этиш бўйича ишлар амалга ошириляпти. Бунда ислом молияси асосида кредит, депозитлар амалга оширилади».

    20.02.2022, 11:59   Изоҳ (0)   23852
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Комил Алламжонов билан ўртамизда ҳеч қандай совуқчилик йўқ». Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг жамоатчиликка очиқ хати эълон қилинди

    20.02.2022, 10:17

    Фарғона водийсининг айрим ҳудудлари 20 февраль куни электр энергиясидан узилиши мумкин

    20.02.2022, 09:31

    210 гектарлик технопарк лойиҳаси, журналистларни яқинроққа чорлаган президент, маҳалла раисларига мурожаат – Шавкат Мирзиёевнинг Янгиҳаёт туманига ташрифидан репор...

    20.02.2022, 08:53

    Сайрга чиққан робот ит, бегемот оғзидаги қизча, қора белбоғли халқ таълими вазири ва Сирдарё ҳокими. Ҳафта суратлари

    20.02.2022, 00:02

    Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 28 февралгача қор кўчиши хавфи эълон қилинди

    19.02.2022, 23:47

    Наманганда электр таъминоти бўйича ҳолати оғир 30 та маҳалла «қизил» ҳудудга киритилди

    19.02.2022, 21:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.