• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Чилонзорда мактаб рўпарасидаги деворга Эйнштейнга бағишлаб чизилган стрит-арт ўчириб ташланди

    Тошкентнинг Чилонзор туманида турли формулалар билан деворга чизилган Алберт Эйнштейннинг портрети бўяб ташланди.

    Inkuzart тахаллуси билан ижод қилаётган кўча рассоми Эйнштейннинг қўл қовуштириб турган ҳолати ва унинг икки тарафида жуда кўплаб формулалари бор стрит-арт 2020 йилнинг августида Чилонзор тумани 2-даҳаси 103-мактаб рўпарасига чизган эди. Рустам Ҳусанов исмли туроператор ўзининг Facebook’даги саҳифасига «уни болалар, аҳоли яхши кўрарди, унга экскурсиялар уюштирилади», дея ёзиб қолдирган. Унинг таъкидлашича, олдинлари ушбу деворга ҳақоратли сўзлар ёзилган бўлган.

    Кадр: Telegram / @inkuzart

    Кадр: Telegram / @inkuzart

    Inkuzart ўзининг Telegram’даги каналига «Ералаш» юмористик киножурналининг мусиқасидан фойдаланилган роликни жойлаган бўлиб, унда рассом граффитини чизгани, кейин эса ишчилар деворни бўйлаб ташлагани тасвирланган. «Чилонзор ҳокимига раҳмат», — дейилади видео изоҳида.

    «Gazeta.uz»нинг Чилонзор ҳокимлигига таяниб хабар беришича, бино ноқонуний қурилган иншоот бўлгани сабаб бузилиши кераклиги учун стрит-арт ўчирилган. Туман ҳокимининг архитектура, қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Аброр Аҳмедовнинг сўзларига кўра, сурат муаллифига «бошқа бир қулай жой» таклиф этилади.

    Telegramдаги «Kurbanoff.net» канали ушбу ҳолатга муносабат билдириб «Нима граффити чизилган ноқонуний иншоотларни бузиш тақиқланганми? Агар бинони бузиш керак бўлса нега граффити ўчирилди, бирга бузиб ташласа ҳам бўлади-ку?», дея савол қолдирган.

    Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг сентябрь бошида @inkuzart Ўзбекистон автомобиль бозоридаги монополияга бағишланган стрит-арт чизганди. Унда машина учун узун навбат ва навбат бошида қизил шапкали инсон тасвирланганди. Кейинроқ ушбу тасвир тўлиқ ўчириб ташланган, пойтахт ҳокимлиги ва «Ўзавтосаноат» бу ишга алоқаси йўқлигини маълум қилган эди. Ноябрда эса кўча рассомининг Тошкентда бензин нархи ошишига бағишланган стрит-арт ўчириб ташланганди.

    Мавзуга доир: «Юзимни очишларидан қўрқмайман». Чилонзорнинг «Санъатзор» бўлишини хоҳлайдиган сирли рассом Inkuzart билан суҳбат

    19.02.2022, 09:11   Изоҳ (0)   26752
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда чўғланма лампалардан фойдаланиш қанча зарар келтириши ҳисобланди

    19.02.2022, 08:52

    Наманганда келинойисининг 16 млн сўмлик тилла тақинчоқлари, паспорти ва пулларини ўғирлаган эркак ушланди

    19.02.2022, 08:31

    Ўзбекистонда давлат ташкилотларининг ҳуқуқий маданиятни ошириш бўйича тадбирлари электрон мониторинг қилинади

    19.02.2022, 07:46

    Бошида нори бор Путин, ёнаётган паром, пенальти тепаётган президент. 18 февраль суратлари

    19.02.2022, 00:11

    Нукус давлат педагогика институтининг қурилиш-таъмирлашга ажратилган пулдан 12,7 млрд сўм талон-торож қилинганига алоқаси йўқлиги маълум қилинди

    18.02.2022, 23:43

    Ўзбекистонга январь ойида жами 3,1 млн долларга 122 та электромобиль импорт қилинди

    18.02.2022, 23:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.