Наманган вилояти Чортоқ туманида келинойисига тегишли ҳужжат ва моддий бойликларни ўғирлаб кетган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, 14 февраль куни Чортоқ туманида яшовчи аёл (1988 йилда туғилган) ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унда аёл шу куни соат 19:00 ларда қўшни бўлиб яшовчи опасининг яшаш хонадони ётоқхонасида бўлган темир сейф ва ичида бўлган 16 миллион сўмлик тилла тақинчоқлари ҳамда опасининг уй ҳужжатлари, фуқаролик паспорти ва 700 минг сўм пулларини номаълум шахс ўғирлаб кетганини маълум қилган. У қонунбузарга чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида жиноятни аёлнинг қайнукаси (1984 йилда туғилган) содир этгани аниқланган. У далилий ашёлар билан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми (анча миқдорда ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)