• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Яккабоғ ҳокими аввалига айтди, кейин қайтди: Жабрини тадбиркор тортмоқда

    Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани ҳокими Лутфиддин Абдуллаев туманда аукцион савдо орқали сотилган ер ноқонуний сотилганини айтиб, ўз имзоси билан онлайн сотувга чиққан ҳолатни рад этди. Оқибатда эса уй қуришни ният қилиб, ҳаракат бошлаган тадбиркор иши тўхтаб қолди.

    Санжар Шоназаров.

    Санжар Шоназаров.
    Фото: «Дарё»

    Бу ҳақда «Дарё»га шикоят қилган тадбиркор Санжар Шоназаровнинг айтишича, туманда фаолият юритувчи блогерларнинг бу ҳақдаги чиқишига жавоб берган ҳоким Лутфиддин Абдуллаев Telegram’да кўп қаватли уй қуриш учун сотувга чиққан ердан «дом» қурилишига норози эканини, қолаверса, ер сотувга ноқонуний ҳолатда чиққани ҳақида ёзган. Бу эса тадбиркорнинг иши тўхтаб қолишига, туман прокуратурасининг мазкур ҳолат бўйича тергов ишини бошлашига сабаб бўлган.

    Фото: Скриншот

    «2021 йилнинг 8 ноябрь куни аукцион савдо орқали Яккабоғ туманининг ‘Айғиркўл’ маҳалласидан кўп қаватли уй учун сотувга чиқарилган беш сотих ерни сотиб олдик. Сўнгра ҳаракатни бошлаб, кўп қаватли уй лойиҳасини туздик. Шунингдек, қурилиш техникаларини жалб қилиб, ишни бошлаш ҳаракатига тушдик. Шунда тумандаги айрим блогерлар ‘дом’ учун сотилган ер аслида спорт майдони экани, қолаверса, аҳоли бу ерда ‘дом’ қурилишига норози эканини ёзишди. Бу ҳақдаги шов-шувларни бостиришга уринган туман ҳокими эса ўзининг имзоси билан сотувга чиққан ер, ноқонуний сотилганини, ҳудуддан кўп қаватли уй қурилишига ўзи ҳам норози эканини ёзди. Ҳокимнинг бир оғиз гапи билан қурилиш ишларимиз тўхтатилиб, туман прокуратураси суриштирув жараёнларини бошлаб юборди. Ўртада биз тадбиркорлар жабр тортиб қолавердик», — дейди Санжар Шоназаров.

    Аукцион савдода сотиб олинган ер.

    Аукцион савдода сотиб олинган ер.
    Фото: «Дарё»

    Аукцион савдода сотиб олинган ер.

    Аукцион савдода сотиб олинган ер.
    Фото: «Дарё»

    Маълум қилинишича, туманнинг «Айғиркўл» маҳалласидаги кўп қаватли уй учун сотилган беш сотих ер майдони сотилишидан аввал еттита ташкилот хулосаси олинган. Тумандаги масъул ташкилотлар олти ой давомида ўрганиш олиб боргач, «ҳудудда кўп қаватли уй қурса бўлади», деган хулосани беришган. Бироқ туман ҳокимининг Telegram’да ёзган тўрт қатор гапи шунча ташкилот масъулларининг расмий хулосасини шубҳа остида қолдириб, туман прокуратурасининг иш очишига асос бўлган.

    Фото: Скриншот

    «Дарё» сўровига жавоб берган вилоят прокуратураси ҳудудда кўп қаватли уй учун сотувга чиққан ер мутасадди идораларнинг розилиги ва аҳоли томонидан ижтимоий мақсадларда фойдаланиб келинаётганлиги инобатга олинмасдан сотилганини билдирди. Шу боис мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 205-моддаси 1-қисми (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 209-моддаси 1-қисми (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Фото: «Дарё»

    «Унда тумандаги еттита ташкилот хулосаси ва шунча вақт ҳамда маблағ сарфланиб, қилинган ишлар бир тийинга чиқиб қоляптими? Унда бизга номи улуғ, аммо қилган иши тан олинмайдиган ташкилотлар нега керак?», — дейди тадбиркор.

    Аҳоли томонидан ташкил этилган ва фойдаланиб келинган стадион.

    Аҳоли томонидан ташкил этилган ва фойдаланиб келинган стадион.
    Фото: «Дарё»

    Вилоят прокуратурасининг тан олишича, прокуратура иш бошлагач, тадбиркорнинг яхши ниятда бошлаган иши тўхтаб қолган ва тадбиркор салкам 100 миллион сўм зарарга «тушиб турибди».

    «Президентимиз тадбиркорга хиёнат — давлатга хиёнат деб турган пайтда, туман ҳокимининг бу ҳаракати тадбиркор манфаатига хиёнат эмасми? Ҳокимнинг бу қилмишини қандай тушуниш ва оқлаш мумкин? Майли, агар ер ноқонуний тарзда аукцион савдога чиққан бўлса, буни қилган еттита ташкилот масъуллари ва ходимлари, бу ишнинг бошида турган туман ҳокими ва ўринбосарлари ҳам жавобгарликка тортилсин. Тадбиркорни сарсон қилаётгани учун қонун олдида жавоб беришсин», — дейди суҳбатдош тадбиркор.

    «Дарё» мухбири вилоят прокуратурасининг иш очишга асос сифатида кўрсатаётган — «мутасадди идораларнинг розилиги ва аҳоли томонидан ижтимоий мақсадларда фойдаланиб келинаётганлиги инобатга олинмаган», деган важи қай даражада асосли эканини аниқлаштириш мақсадида хулоса берган еттита ташкилотнинг шу ҳақдаги якуний фикрлари билан танишиб чиқди.

    Шу ҳудуддаги кўп қаватли уйлар.

    Шу ҳудуддаги кўп қаватли уйлар.
    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, вилоят Маданий мерос бошқармаси, вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят Қурилиш бошқармаси, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, туман Сув таъминоти бўлими, туман электр таъминоти бўлими ҳамда туман кадастр бўлими масъуллари мазкур масалани ўрганиб чиқиб, ўз хулосаларини берган. Барча ташкилотлар кўп қаватли уй қурилишига ҳеч қандай эътироз йўқлигини, ҳудуддан уй қурса бўлишини ёзган.   

    Жумладан, вилоят прокуратураси кўп қаватли уй қурилаётган жойда сув «дренажи» бор, шунингдек, 10 кВ «Ойбек» ҳаво линияси муҳофаза зонаси экан, деётган ер ҳақида Яккабоғ туман сув таъминоти бўлими бошлиғи А.Туропов аввалроқ, аниқроғи, 2021 йилнинг 8 август куни «ҳудудда ичимлик суви қувурлари мавжуд эмас», дея хулоса берган бўлса, Яккабоғ туман электр таъминоти корхонаси раҳбари А.Менгишев эса «ҳудудда кўп қаватли уй қурилишига тўсиқ йўқ, муҳофаза зонаси сақланган ҳолда қурилиш ишлари олиб борилиши мумкин», дея хулоса берган.

    Вилоят прокуратураси наздидаги 10 кВ «Ойбек» ҳаво линияси муҳофаза зонаси (аслида оддий бетон симёғоч).

    Вилоят прокуратураси наздидаги 10 кВ «Ойбек» ҳаво линияси муҳофаза зонаси (аслида оддий бетон симёғоч).
    Фото: «Дарё»

    Мазкур масала юзасидан «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган туман ҳокими Лутфиддин Абдуллаев тадбиркор сотиб олган ер қонуний равишда аукцион савдога қўйилганини, ҳудудда ҳеч қандай спорт майдони, шунингдек, уй қурилишга халал берувчи катта сув «дренажи» ҳам мавжуд эмаслигини айтиб, тадбиркорнинг кўп қаватли уй қуриши тарафдори эканини билдирди.

    Яккабоғ тумани ҳокими Лутфиддин Абдуллаев.

    Яккабоғ тумани ҳокими Лутфиддин Абдуллаев.
    Фото: «Дарё»

    «Айғиркўлда ҳеч қандай стадион йўқ. У ер аҳоли томонидан шунчаки стадион сифатида ташкил этилиб, ҳар замонда фойдаланиб келинган. Ҳақиқий стадион бундан сал нарида жойлашган. Қолаверса, менга бошида катта сув ‘дренажи’ бор дейишганди. Кейин билсам, кичкина қувур ўтган экан. Бу қурилишга ҳеч қандай халал бермайди. Ана Япония сув устида кўп қаватли уй қуряпти», — дейди туман ҳокими.

    Фото: «Дарё»

    Ҳоким сўзларини тўлдирган ўринбосари Дилшод Менгбоев ҳам аукцион савдо қонуний тартибда ўтказилганини, бу масалада тадбиркорнинг умуман айби йўқлигини, аммо прокуратура текшируви сабаб қурилиш ишлари тўхтаб қолганини айтмоқда.

    Дилшод Менгбоев.

    Дилшод Менгбоев.
    Фото: «Дарё»

    «Тадбиркор ерни қонуний тартибда аукциондан сотиб олган. Бу ерда тадбиркорнинг айби йўқ, албатта. Биз — ҳокимлик вакиллари ҳам, аҳоли вакиллари ҳам тадбиркорнинг қурилишига қарши эмасмиз. У бемалол ишини давом эттирса бўлади. Фақат айни пайтда вазият прокуратура томонидан ўрганилаётгани боис, иш вақтинча тўхтатилган. Кейинчалик давом эттириши мумкин», — дейди Яккабоғ тумани ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Дилшод Менгбоев.

    Давлат кадастрлари палатасининг вилоят бошқармаси Яккабоғ туман филиали мутахассиси Равшан Тўраев ҳам тадбиркорнинг уй қурилишига кадастр масъулларининг ҳеч қандай эътирози йўқлигини, ташкилот хулосаси ҳар томонлама ўйланиб, қонуний тартибда берилганини, тадбиркор бемалол қурилиш ишларини бажариши мумкинлигини маълум қилмоқда.

    Равшан Тўраев.

    Равшан Тўраев.
    Фото: «Дарё»

    Туман ташкилотлари, шунингдек вилоят бошқармалари ҳам аукционда сотилган ер учун ижобий хулоса бериб турганда ҳокимнинг бир оғиз сўзи сабаб барча ишларни ноқонуний деб топиш ва прокуратура органларининг аралашуви, шунингдек тадбиркорнинг йиллаб қилинган меҳнатини бир уринишда йўққа чиқариш адолатли иш бўлармикин? Саволлар кўп, жавоблар эса етарли ва асосли эмас.

    Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани интернет фойдаланувчиларига ҳоким ўринбосарининг ёқиб юборилиш воқеаси сабаб яхши танилганди. Ўшанда тадбиркорга тегишли савдо дўконини бульдозер ҳайдаб, бузишга уринган ҳоким ўринбосари тадбиркор томонидан ёқиб юборилганди. Туманнинг амалдаги раҳбарияти ҳам раҳбарлигининг дастлабки кунлариданоқ жамоатчилик эътиборини тортганди. Ҳоким Лутфиддин Абдуллаевнинг 311 миллион сўмга Captiva харид қилиш билан боғлиқ таклифи депутатлар муҳокамасига қўйилганда, бир нафар депутат машина олишга сарфланадиган пулни кам таъминланганларга бериш керак деган таклифни берганди. Қолган депутатлар эса ҳокимнинг янги автомобиль сотиб олишини олқишлаганди. Сотиб олиниши жамоатчилик эътирозига сабаб бўлган Captiva кўп ўтмай ЙТҲга ҳам учради. Туман масъуллари эса яна шов-шувлар гирдобида қолди.

    17.02.2022, 19:34   Изоҳ (1)   27203
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 910821452@telegram.org / 14.02.2023, 00:02

      Bilib bilmasdan yozavermanglar tadbirkor uy qurmoqchi bulgan yer haqiqatdan ham bolalar uyingohi bulgan mana 30yildirki mahalla bolalari foydalanib keladi. Endi esa stadionni buzib tashlab uy qurmoqchi bulishaypti. Sizlar esa bunga yordam beryapsilar. Avval yaxshilab urganib chiqish kerak edi muammoni

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қаршида фарзанди мактаб деворидан ошиб тушган ота-оналар жавобгарликка тортилди

    17.02.2022, 18:49

    Сиз «права»ни қандай олгансиз? — «Дарё»да кичик сўровнома

    17.02.2022, 18:30

    «Ўзавтосаноат» электромобиль ишлаб чиқарувчи BYD компанияси билан ҳамкорлик қилади

    17.02.2022, 18:10

    Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Самарқанд шаҳрига ҳоким этиб тайинланди

    17.02.2022, 18:05

    Нукус давлат педагогика институтига қуриш ва таъмирлаш учун ажратилган қарийб 13 млрд сўм талон-торож қилинди

    17.02.2022, 17:54

    Тошкент вилоятида газ заправкани электр тармоғига улаш учун 2 минг доллар сўраган бош муҳандис ушланди

    17.02.2022, 17:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.