Ўзбекистонда бир қатор қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган судьялар жазоланди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши хабар қилди.
Қайд этилишича, фаолиятида масъулиятсизликка йўл қўйганлари учун:
- Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг судьяси Э.Эшонбобоев;
- Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг судьяси Л.Абдуллаев;
- Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман судининг раиси Р.Заиров;
- Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг судьяси Л.Махаммадиева;
- Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг раиси Т.Ҳайдаров интизомий жазога тортилди.
Изоҳ (0)