Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси мезбонлардан бири бўлади. Яна Ҳиндистон, Кувайт, Қирғизистон, Малайзия ва Мўғулистон саралаш баҳсларига мезбонлик қилади.
Саралашга 24 февраль санасида қуръа ташланади. 24 та жамоа олтита гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб боради.
Саралаш учрашувлари шу йилнинг 8—14 июнь кунлари бўлиб ўтади. Осиё Кубоги 2023 йилнинг 16 июнида старт олади.
ЖЧ—2022 ва ОК—2023 қўшма саралашининг иккинчи босқич натижаларига кўра, 12 та терма жамоа ва мезбон Хитой Осиё Кубогининг финал босқичига йўлланма олган. Қолган 11 та лицензия эса ушбу саралаш босқичида ўз эгасини топади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ—2022 ва ОК—2023 қўшма саралашининг иккинчи босқичида D гуруҳида иккинчи ўринни олганди. Ўзбекистон энг яхши иккинчи ўринлар қаторига кира олмаган ва ЖЧ—2022 учинчи саралаш босқичи билан бирга ОК—2023 га тўғридан-тўғри йўлланмадан қуруқ қолганди.
Изоҳ (0)