• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Кўричакни ўтказиб юбормаслик учун: касалликнинг кутилмаган аломатлари

    Бу касалликни аниқлаш оддий туйилиши мумкин — пастки ўнг соҳадаги оғриқ. Аммо, аслида, кўричак янада мураккаб, бутунлай бошқа аломатлар билан бошланиши мумкин.

    Фото: «Lisa.ru»

    Фото: «Lisa.ru»

    Шошилинч жарроҳлик шифокорлари кўричак билан бошқа патологияларга қараганда тез-тез дуч келади. Барча шошилинч операцияларнинг тахминан 40 фоизи кўричакни олиб ташлашни ўз ичига олади. Бу касаллик шунчалик кенг тарқалган ва яхши ўрганилганки, бу ҳақда аллақачон кўпчилик биладиганга ўхшайди. Бироқ, қийинчилик шундаки, касаллик тез ривожланади ва уни аниқлаш унчалик ҳам осон эмас. Кўпчилик ўз вақтида ёрдам сўрамасдан азоб чекади. Афсуски, кўричакнинг ҳар қандай кечикиши ўлимга олиб келиши мумкин.

    Кўричакнинг классик белгилари

    Кўричак оғриғига чидаб бўлмайди, деган нотўғри тушунча мавжуд. Аслида ундай эмас. Агар бирор киши қорин бўшлиғида чидаб бўлмас оғриқни ҳис қилса, унда бу кўричакмас. Шунга ўхшаш аломатлар буйрак ёки ўт пуфаги касалликларига кўпроқ хосдир.

    Касалликнинг классик ривожланишида оғриқлар биринчи навбатда қориннинг юқори қисмида ёки бутун қорин бўшлиғида пайдо бўлади. Бироз вақт ўтгач, кўнгил айниши, баъзан эса қайт қилиш кузатилади. Бемор умумий заифлик, безовталик, иштаҳанинг етишмаслигини ҳис қилиши мумкин. Кўпинча ҳарорат 37,2-37,7 даражага кўтарилади. Бир неча соатдан кейин оғриқ ўнг ёнбош соҳасига ўтади, ошқозон пастки ўнг қисми оғрий бошлайди. Шу билан бирга, оғриқлар кучли эмас, аммо, энг муҳими, улар тўхтамайди.

    Шунга ўхшаш аломатлар кўричак ўнг ёнбош соҳасида жойлашганида пайдо бўлади. Бироқ ҳамма одамлар мос равишда бир хил анатомик тузилишга эга эмас ва кўричак белгилари ҳам фарқ қилиши мумкин.

    Кўричак яширин тарзда кечиши мумкинми?

    Жараён тос бўшлиғида кузатилганда содир бўлади, бу аёлларда кўпроқ учрайди. Бундай ҳолда, унинг белгилари аёл органлари ёки пешоб пуфаги касалликлари сифатида ниқобланиши мумкин.

    Қўшимча равишда кўричак оғриғи пастки орқа қисмида пайдо бўлади, оғриқ оёқ ёки тос бўшлиғига тарқалади. Шунингдек, оғриқ ўнг қовурға, жигар ёнида сезилиши ҳам мумкин.

    Кўричакнинг клиник кўриниши бир қатор бошқа касалликларга ўхшаш бўлиши мумкин: буйрак ёки ўт санчиғи, холецистит ёки панкреатитнинг кучайиши, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси, аёл органларининг, буйракларнинг, пешоб пуфагининг ўткир яллиғланиши. Шу билан бирга, кўричакнинг ўзи ва юқоридаги барча патологиялар дарҳол касалхонага ётқизишни талаб қилади. Шунинг учун, агар ташвиш берувчи аломатлар, шу жумладан, қорин бўшлиғидаги оғриқлар пайдо бўлса, дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилиш яхшироқдир.

    Диагностика ва даволаш қандай амалга оширилади?

    Агар текширув вақтида шифокор ўткир кўричак белгиларини аниқласа, бемор дарҳол касалхонага ётқизилади. Кейинги диагностика чоралари аппарат диагностикасини ўз ичига олади: қорин бўшлиғи органларининг ультратовуш текшируви, КТ, ЭКГ (кўрсаткичлар бўйича). Беморнинг умумий соғлиғини баҳолаш учун лаборатория тестлари тўплами белгиланади.

    Операция бемор касалхонага келганидан кейин 2 соатдан кечиктирмай амалга оширилади. Ҳозирги вақтда замонавий клиникаларда лапароскопик усул қўлланилади, бунда кўричакни катта кесмасиз олиб ташлаш мумкин. Бундай аралашув тўқималарнинг минимал шикастланиши, асоратларнинг минимал хавфи ва қисқа муддатли тикланиш даври билан бирга келади. Лапароскопик аппендектомия ўткир кўричакни даволашда олтин меъёр сифатида тан олинган ва жарроҳлар томонидан тобора кўпроқ афзал кўрилмоқда. Операция умумий беҳушлик остида амалга оширилади ва ўртача 30 дақиқа давом этади. Жарроҳлик ишларидан сўнг антибиотиклар, оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши препаратлар буюрилади. Ой давомида ҳаммом ва саунага ташриф буюриш тавсия этилмайди, шунингдек, қорин бўшлиғи мушакларида ортиқча кучланишдан қочиш керак.

    Нима учун кўричакка тоқат қилиш қийин?

    Ўткир кўричакни даволашда энг муҳими, уни ўз вақтида ташхислаш учун вақт топишдир. Оғриққа чидаш ва аломатлар йўқолишини кутиш жуда хавфлидир. Агар биринчи аломатлар бошланганидан бери 24 соатдан кўпроқ вақт ўтган бўлса, ўлим эҳтимоли сезиларли даражада ошади. Бундан ташқари, қорин оғриғи пайдо бўлганда, оғриқ қолдирувчи воситаларни қабул қилмаслик керак, улар фақат ташхис қўйишни қийинлаштиради.

    Кўричакнинг энг хавфли асоратлари перитонит – қорин бўшлиғининг яллиғланиши. Барча соҳаларда қорин бўшлиғида оғриқ кучайиши, кўнгил айниши, қайт қилиш билан тавсифланади. Ҳарорат 39-40 даражага етиши мумкин. Касалликнинг охирги босқичида беморнинг аҳволи ўта оғирлашади. Чалкашиб кетган онг, уйқучанлик, юз ранги ўзгариши, тилда оқ қоплама – бу перитонитнинг характерли белгилари. Peritoнит фақат жарроҳлик йўли билан даволанади ва, афсуски, ҳар доим ҳам беморни сақлаб қолиш қийин кечади.

    Қорин бўшлиғи яллиғланишининг олдини олиш бироз мушкул. Бироқ, исталмаган оқибатлар хавфини камайтириш мумкин. Бунинг учун қорин бўшлиғида ҳар қандай оғриқ пайдо бўлганда, шифокорга ташрифни кечиктирмаслик зарур. Ўткир кўричак жуда хавфли касаллик бўлишига қарамай, кўп ҳолларда ўз вақтида ташхис қўйилса, даволаниш натижаси ижобий бўлади.

    Мавзуга доир:

    • Панкреатит: хавфли касалликнинг ўз вақтида билиш муҳим бўлган белгилари
    • Бел нима учун оғрийди ва бундай пайтда нима қилиш керак?
    • Буйраклар фаолиятида муаммо борлигидан огоҳлантирувчи 6 та хавфли аломат

    17.02.2022, 15:35   Изоҳ (1)   60318
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. otamurodergashev@gmail.com / 08.10.2024, 15:40

      Juda foydali maqola ekan, shu ma'lumotlar bilan vaqtida shifokorga ko'rindim, shukur hammasi ortda qoldi. Mualliflarga katta rahmat!

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Болаларда саратон касаллиги: ҳар бир ота-она билиши керак бўлган 8 та факт

    16.02.2022, 17:43

    Совуқ ҳолда истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган егуликлар

    16.02.2022, 12:41

    Қон босими пасайганда қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш тавсия этилади?

    15.02.2022, 20:47

    Ҳар куни бир бўлак лимон истеъмол қилиш организмга қандай таъсир қилади?

    15.02.2022, 18:36

    Омикронни симптомсиз бошдан кечирганингизни англатувчи аломатлар

    15.02.2022, 16:40

    Метаболизмни тезлаштиришга ёрдам берадиган витамин ва микроэлементлар

    15.02.2022, 14:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.