• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Украинанинг энг бадавлат бизнесмени Зеленскийнинг ҳукм тўғрисидаги сўзларидан сўнг мамлакатга қайтди

    Forbes версияси бўйича украиналик энг бадавлат бизнесмен Ринат Ахметов энг катта активи — «Метинвест» холдингининг штаб-квартираси жойлашган Мариупол шаҳрига келди. Бу ҳақда бизнесменнинг активларини бирлаштириб турувчи System Capital Management холдингининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    «Мариупол. Қадрдон ерим», — дейилади Ахметов, халқ депутати Вадим Новинский тасвирланган сурат изоҳида.

    Фото: Facebook / System Capital Management

    Фото: Facebook / System Capital Management

    «Украинская правда» нашри 13 февраль куни Киевдан ичида украиналик олигарх ва бизнесменлар бўлган 20 га яқин чартер рейс ҳамда шахсий самолётлар учиб кетганини маълум қилганди.

    Нашр Ахметовнинг чартер самолёти Украинадан Швейцариянинг Цюрих шаҳри томон йўл олганини ёзган. Шу билан бирга, бошқа бир манба Ахметовнинг ўзи Украинадан 30 январда чиқиб кетганини билдирганди.

    Ушбу мақоладан сўнг Ахметовнинг матбуот котиби Анна Терехова бизнесмен 16 февраль куни Мариуполга қайтишини маълум қилган.

    Украина президенти Владимир Зеленский бизнесмен ва депутатлар кетиб қолаётгани тўғрисидаги хабарлардан сўнг, улар «ўзларига аллақачон ҳукм чиқариб бўлди» деганди. «Улар ўз корхоналарига, ўзлари ва давлат учун ишлаётган ўн минглаб ишчилари олдига қайтиши керак деб ҳисоблайман», — деган Зеленский. Бундан ташқари, давлат раҳбари Олий Раданинг хорижга чиқиб кетган депутатларини 24 соат ичида мамлакатга қайтишга чақирган.

    Ғарб ОАВлари 2021 йил октябридан буён Россия Украинага ҳужум қилишга тайёрланаётгани ҳақида огоҳлантирмоқда. Охирги марта Ғарб нашрлари ва агентликлари — Bloomberg, Spiegel ва Politico Россия Украинага 15—16 февраль куни ҳужум уюштиришни режалаштираётганини ёзган.

    Нашр томонидан тилга олинган бизнесменларнинг уч нафари «босқин» хавфи сабаб Украинадан чиқиб кетганини рад этган.

    Ринат Ахметов — энг бадавлат украиналик, Forbes унинг бойлигини 7,6 миллиард долларга баҳолаган. Украина жануби-шарқида зиддият бошлангунга қадар унинг бойлиги 22,3 миллиард долларга баҳоланган — ўшанда «Донбасс эгаси» дея таърифланган Ахметов россиялик бизнесменлардан ҳам бойроқ бўлган (Bloomberg’нинг 2013 йилги баҳолаши бўйича). 2014 йилнинг сентябрида агентлик украиналик бизнесменнинг бойлигини 12,7 миллиард доллар деб кўрсатганди.

    Ахметовнинг асосий активларини Украинадаги энг йирик молиявий-саноат гуруҳи SCМ Limited бирлаштиради. Унга кўмир, тоғ-кон, кокс-кимё, металлургия ва қувур саноати, кўмир қазиб олиш ва электроэнергетика саноатини бирлаштирувчи Меtinvest B.V. холдингининг 71,24 фоизи тегишли.

    Бундан ташқари, SCМ таркибида Биринчи Украина халқаро банки, Cоrum Group машинасозлик, «Портинвест» транспорт компаниялари, «Укртелеком» алоқа компанияси бошқа кўплаб корхоналар киради. Компанияларнинг жами портфели дунёнинг 30 давлатида 500 дан ортиқ корхоналарни ўз ичига олади ва уларда 200 мингга яқин ходим ишлайди.

    Мавзуга доир: «Бугун барчамиз бирлашадиган кун». Владимир Зеленский Россия босқини юз бериши тахмин қилинган Бирлик кунида украиналикларга мурожаат йўллади

    16.02.2022, 22:10   Изоҳ (0)   33663
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «ФХХдан ҳам, кимёвий қуролдан ҳам, Путиндан ҳам қўрқмайман. Жиноий иш қўзғашда давом этаверинг, мен барибир жим бўлмайман». Алексей Навальний ўзига қарши очилган я...

    16.02.2022, 20:40

    Россиянинг Жанубий ҳарбий округ қўшинлари машғулотлардан сўнг Қримни тарк этди (видео)

    16.02.2022, 17:01

    «Бугун барчамиз бирлашадиган кун». Владимир Зеленский Россия босқини юз бериши тахмин қилинган Бирлик кунида украиналикларга мурожаат йўллади

    16.02.2022, 13:40

    Гондурас суди собиқ президент Эрнандесни ҳибсга олишга ордер берди

    16.02.2022, 13:09

    «Нарх-наво ўсяпти. Шунинг учун маошларни оширамиз» — Қирғизистон бош вазири

    16.02.2022, 12:56

    Сурияда жангарилар ҳужуми оқибатида икки нафар ҳарбий ҳалок бўлди

    16.02.2022, 12:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40

    Жанубий Кореяда сув тошқинлари ва кўчкилар сабаб ҳалок бўлганлар сони 14 нафарга етди (видео)

    Дунё | 20 июл, 21:10

    “Реал” навбатдаги шов-шувли трансферни амалга ошириши мумкин

    Спорт | 20 июл, 20:55

    Исроил бош вазири овқатдан заҳарланди

    Дунё | 20 июл, 20:40

    Эронликларга танқислик сабаб сувдан камроқ фойдаланиш буюрилди

    Дунё | 20 июл, 20:15

    Трамп Эронга янги зарбалар билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 19:50

    Исроил Ғазо марказидаги тинч аҳолини эвакуация қилишни бошлади (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.