• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентдаги Ғафур Ғулом боғи қачон очилиши маълум қилинди

    Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган Ғафур Ғулом боғи 2022 йил ёз фаслида ташриф буюрувчилар учун очилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар қилди.

    Қайд этилишича, BMP Smart Decision корхонасига Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғини тубдан реконструкцияси топширилган. Ҳозирги кунда 4 миллион доллар миқдорида инвестиция киритилган. Умумий режага асосан инвестициялар ҳажми 10 миллион долларга боради.

    Реконструкция давомида паркдаги ҳамма аттракционларни янгиланади. 30 та аттракцион масаласида Россия, Хитой, Украина, Туркия корхоналари билан шартномалар тузилган. 90 фоиз аттракцион аллақачон Ўзбекистонга келган, қолгани йўлда.

    Паркдаги реконструкция даврида мавжуд 9 минг туп дарахтдан бирортаси ҳам кесилмайди.

    «Парк 2022 йил ёзида ишга тушиши кутилмоқда. Бу орқали 400 та ишчи ўрни яратамиз ва кунига 10 минг меҳмон бемалол ҳордиқ чиқариши мумкин бўлади», — дейди корхона масъул ходими.

    Ғафур Ғулом боғи 2019 йил 9 августдаги Вазирлар Маҳкамасининг Ф-670 сон фармойиши ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг 15 августдаги 1126-сон фармойиши асосида (иккала ҳужжат матни ҳам очиқ манбаларга жойлаштирилмаган) BMP Smart Decision’га 49 йилга ижарага берилган. Компания инвестицион мажбуриятлари доирасида боғни жаҳон стандартларига жавоб берадиган қилиб қайта таъмирлаши, эскирган аттракционларни янгисига алмаштириши лозим.

    «1980 йилларда ўрнатилган эски аттракционларни янгиларига алмаштириш, шунингдек, боғнинг яшил ҳудудини, боғда ўсаётган Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси хатловидан ўтказилган дарахтларга қўшимча равишда янги дарахтлар билан тўлдиришни ўз ичига олади. Реконструкциядан кейин ҳам боғ ҳудудига кириш аввалгидай бепуллигича қолади», — дея июль бошида Ғафур Ғулом боғи ўрнида янги турар жойлар ва бизнес марказ қурилиши ҳақида тарқалган хабарларни инкор этганди Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

    Кейинроқ Ғафур Ғулом паркини ижарага олган Сингапур компаниясининг таъсисчиси Ўзбекистон фуқароси, Яккасарой туманида яшовчи Шерзод Ҳалимов экани маълум бўлди

    2019 йил сентябрь ойида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт аҳолиси билан учрашиб, Чилонзор туманидаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида қандай ўзгаришлар бўлиши ҳақида маълумот берган. Ҳоким боғ реконструкцияси вақтида бирорта дарахт кесилмаслигини айтган, ушбу учрашувда инвестор вакили сифатида Шерзод Ҳалимовнинг ўзи ҳам иштирок этганди.

    «Gazeta.uz» нашрининг ёзишича, «Nuz.uz» ушбу учрашув ҳақида хабар қилган (аммо хабар ўчиб кетган, унинг нусхаси «Мy Tashkent.uz»да сақланиб қолган). Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Маҳаметов BMP Smart Decision компаниясининг боғ реконструкциясига 10 миллион доллар инвестиция киритишини айтган. Шерзод Ҳалимов эса модернизация икки босқичда амалга оширилиши, биринчи босқичда ёзги боғ қайта таъмирланиши, иккинчисида эса йил давомида фаолият олиб борувчи ёпиқ ўйин ҳудуди қурилишини маълум қилган.

    Олий Мажлис Сенатининг 16 декабрь кунги ялпи мажлисида пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентдаги Ғафур Ғулом боғини 49 йил муддатга ижарага олган Сингапурнинг BMP Smart Decision компанияси инвестицион мажбуриятларини бажармаганини маълум қилган эди.

    17 декабрь куни АОКА мажлислар залида Олий Мажлис Сенатининг 22-ялпи мажлиси якунлари юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида сенатор Толибжон Мадумаров Тошкентдаги Ғафур Ғулом боғи юзасидан шартномалар тузилмаганини маълум қилган эди. Бахтиёр Сайфуллаев эса мазкур масала юзасидан ўрганиш олиб борилишини билдирганди. «Бундан кейин шаҳар ҳокимлигининг объектларни инвесторларга берилиши бўйича ўйлаб иш қилишини назоратимизга оламиз», — деган эди у.

    4 февраль куни Олий Мажлис Сенатида ўтказилган матбуот анжуманида айтилишича, Ғафур Ғулом боғи масаласи сенаторларнинг ярим йиллик иш режасига киритилган.

    15.02.2022, 21:34   Изоҳ (0)   49470
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Комил Алламжонов ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш тизими устидан жамоатчилик назорати нима учун муҳимлигини тушунтириб берди (видео)

    15.02.2022, 21:19

    «Охирги марта қачон тиббий ниқоб сотиб олдингиз?» – «Дарё»да кичик сўровнома

    15.02.2022, 21:10

    Тошкент давлат техника университетида иш ҳақини ололмаган ишчи ўзини 5-қаватдан ташламоқчи бўлди (видео)

    15.02.2022, 20:59

    «Ўзбекнефтгаз»: Бухоро нефть базасида манфаатлар тўқнашуви, ҳужжатларни сохталаштириш ва талон-тарож қилиш ҳолатлари аниқланди

    15.02.2022, 20:40

    Тошкент вилоятидаги тадбирда меҳмонларни кутиб олиш учун юпун кийинган ўқувчи қизлар жалб этилди

    15.02.2022, 20:24

    Масъуллар Космонавтлар майдонидаги бузиш ишлари тўхтатилганини айтмоқда, лекин ишлар рухсатсиз давом эттирилмоқда

    15.02.2022, 20:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда аҳолини рўйхатда олишда ноқонуний мигрантлар ҳисобга олинмайди

    Дунё | 8 август, 12:22

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    Бельгия ҳудуди орқали Исроилга ҳарбий юк ташишни тақиқлади

    Дунё | 8 август, 12:15

    Иштаҳани камайтириб, озишга ёрдам берадиган 7 та фойдали маҳсулот

    Саломатлик | 8 август, 12:05

    АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадуро боши учун 50 млн доллар мукофот пули эълон қилди

    Дунё | 8 август, 11:52

    Жанглар туфайли 22 мингдан ортиқ сомалилик ўз уйини тарк этган — БМТ

    Дунё | 8 август, 11:40

    Instagram: Тошкентда концерт берган Жей Ло, фарзандини уйга олиб чиққан Афруза, Мадина Тожибоеванинг тўйидан репортаж

    Лайфстайл | 8 август, 11:36

    Украинадаги урушни тугатишнинг 5 та йўли маълум қилинди

    Дунё | 8 август, 10:55

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

    Ўзбекистон | 8 август, 10:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.