• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз»: Бухоро нефть базасида манфаатлар тўқнашуви, ҳужжатларни сохталаштириш ва талон-тарож қилиш ҳолатлари аниқланди

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, тизимдаги корхоналарда молиявий ва комплаенс назорати йўналишида коррупция, иқтисодий жиноятларга қарши курашишга, уларнинг келгусида йўл қўйилишини олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар, ўрганишлар амалга оширилмоқда.

    Хусусан, «Бухоро нефть базаси» МЧЖда 2021 йил якуни бўйича ўтказилган ўрганишларда, жами 22 миллиард 58 миллион сўмлик хато, камчиликлар аниқланган бўлиб, мазкур ҳолатларни бартараф этиш, ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тегишли чоралар кўрилди.

    Бироқ мазкур нефть базада ўтказилаётган ўрганишлар жараёнида юқорида келтирилган қонун бузулишларга қўшимча равишда яна 5 миллиард 506 миллион сўмлик манфаатлар тўқнашуви, қариндош уруғчилик ва бошқа турли хато ва камчиликлар, шундан 3 миллиард 465 миллион сўм маблағларни талон-тарож қилиш ҳолатлари аниқланди. Таъкидлаш жоизки, мазкур аниқланган ҳолатларнинг асосий қисми Бухоро нефть базасининг собиқ бош ҳисобчиси Ғ.К.нинг бевосита иштирокида амалга оширилган.

    Бундан ташқари, нефть база ҳисоб рақамига келиб тушмаган 330,3 миллион сўм пул маблағларини ҳисобчи А.Ж.га қарашли корхонанинг интерактив картасига қасддан, сунъий равишда киритиб, нефть маҳсулотлари тўловсиз бериб юборилган. Амалдаги қонунчиликка асосан нефть маҳсулотлари биржа савдолари орқали реализация қилиниши белгиланган бўлсада, хусусий корхона орқали сохта тикетлар асосида 40,0 миллион сўмлик нефть маҳсулотлари олиб чиқиб кетилган.

    Собиқ бош ҳисобчи Ғ.К. томонидан 1S бухгалтерия электрон ҳисоботларда «яқин дўсти»га қарашли корхонадан 917,6 миллион сўм, бошқа корхонадан 252,0 миллион сўмлик маблағ тушганлиги тўғрисидаги сохта маълумотлар киритиш йўли билан нефть маҳсулотлари ўзлаштирилган.

    2020 йилнинг 18 август куни «Д» МЧЖга «кўрсатилган хизматлар учун» 250,0 миллион сўм пул маблағлари ўтказиб берилган, 1S бухгалтерия дастурига Бухоро товар хом ашё биржасига нефть маҳсулотлари учун маблағ ўтказилгани тўғрисида сохта маълумотлар киритилиб, 250,0 миллион сўм пул маблағлари ўзлаштирилган. Амалда эса ушбу корхона билан Бухоро нефть базаси ўртасида хизмат кўрсатиш бўйича тузилган шартномалари мавжуд бўлмаган.

    55 та фермер хўжаликларидан тўловлар мавжудлиги тўғрисида 1S бухгалтерия дастурига сохта маълумотлар киритиш йўли билан жами 641,0 миллион сўмлик нефть маҳсулотларининг талон-тарожлигига йўл қўйилган.

    Собиқ бош ҳисобчи томонидан «Кўкча» филиали бошлиғи Ш. Ж. 3 та истеъмолчи томонидан 430,8 миллион сўм тўлов амалга оширилгани тўғрисида ёлғон маълумотлар бериш орқали 430,8 миллион сўмлик нефть маҳсулотларни тўловларсиз ўзлаштирган.

    Ачинарлиси, собиқ бош ҳисобчи таъсисчилигида очилган корхонага тўғридан-тўғри манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда ҳеч қандай шартномалар расмийлаштирмасдан, 2020 йилнинг август—декабрь ойлари давомида жами 419,0 миллион сўм пул маблағлари молиявий ёрдам сифатида ўтказиб берилган, шунингдек, 1S бухгалтерия электрон дастурига мазкур маблағларни Бухоро вилоят Товар хом ашё биржасига нефть маҳсулотлари учун ўтказиб берилганлик тўғрисида сохта маълумотлар киритилиб, ўзлаштирилиб юборилган.

    Ғ.К. шахсий манфаатдорлиги бўлган бошқа корхонанинг Бухоро нефть базаси олдидаги 2 миллиард 40 миллион сўмлик қарздорликни ундириш бўйича 2020 йил 3 март куни иқтисодий суднинг тегишли ижро варақасини ҳамда 2020 йил 25 апрель кунидаги мажбурий ижро бюроси органларининг ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарори ижросини таъминламаслик ва қарздорликни ундирмаслик мақсадида, Мажбурий ижро бюросининг тегишли бўлинмасига 2020 йил 24 ноябрь куни қарздорликни ундириш бўйича ижро ишини тўхтатишни сўраб, «Бухоро нефть базаси» МЧЖ раҳбари номидан сохта маълумот киритган ва бу билан ижро ишини тўхтатишга эришган.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ Молиявий ва комплаенс назорат департаменти томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилганлиги аниқланди, яъни ушбу нефть базада узоқ йиллар раҳбар ва бош муҳандис лавозимларида ишлаган З.Б.га қарашли корхонага 4 540 литр AI-80 маркали автобензин маҳсулотига тўловлар амалга оширилмаган бўлсада бериб юборилган. Ўрганиш кунига қадар эса ундириш чоралари мутлақо кўрилмаган.

    Аниқланган ҳолатлар бўйича камчиликларни ундириш ва вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш учун ўрганиш ҳужжатлари тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этилди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    15.02.2022, 20:40   Изоҳ (0)   24004
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятидаги тадбирда меҳмонларни кутиб олиш учун юпун кийинган ўқувчи қизлар жалб этилди

    15.02.2022, 20:24

    Масъуллар Космонавтлар майдонидаги бузиш ишлари тўхтатилганини айтмоқда, лекин ишлар рухсатсиз давом эттирилмоқда

    15.02.2022, 20:09

    Видео: Сурхондарёда беморларга пиёда хизмат қилаётган тез ёрдам шифокори

    15.02.2022, 19:55

    Эҳтиёт бўлинг, сохта психологлар! Жозибадор, номи жарангдор тренинг-курслар алданишни ёқтирадиганлар учун қопқонми?

    15.02.2022, 19:25

    Тошкентдан Россиянинг иккита шаҳрига қўшимча қатновлар амалга оширилади

    15.02.2022, 19:14

    Фото: Наманганда каналга тушиб кетган автомобиль сув тубидан олиб чиқилди

    15.02.2022, 18:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.